(O´zbek) Ma’naviyatning mustahkam asoslari

1/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги глобаллашув жараёнлари ахборот-коммуникация технологиялари ахборот олиш, уни қай­та ишлаш ва тарқатиш бўйича тобора қулайлик касб этаётгани, ижтимоий ҳаётимизга ҳар жиҳатдан чуқур кириб бораётгани одатий ҳолга айланмоқда. Бу ўринда ахборот коммуникациялари, компьютер технологиялари ва интернет тармоғининг роли беқиёс.
     Китоб – кишиларнинг маънавият ва маърифатини юксалтиришда, тафаккури бойишида энг самарали во­сита ҳисобланади. «Мен ўзимдаги барча яхши фазилатлар учун китобдан миннатдорман», деган эди бир му­тафаккир. Китоблар аслида халқ­нинг тарихи ва келажаги, ҳаёт шамчи­роғидир. Дарҳақиқат, китоб ёрдамида, мутолаа орқали инсон билим олади, дунёқараши шаклланади, фик­ри чархланиб, камолотга йўл очади. Мо­биль телефон, интернет тармо­ғи каби ахборот воситалари ҳаёти­мизга қанчалик шиддат билан кириб келмасин, ижтимоий ҳаётимизда ки­тобга муносабат ҳеч қачон ўзгармайди. Ҳар қандай шароитда у бизнинг абадий ҳамроҳимиз бўлиб қолаве­ради. Ўзбекистонда китобхон­ликка, умуман нашриёт, оммавий ах­­борот воситалари – газета ва журналлар фаолия­тига давлат сиёсати даражасида эъти­бор берилмоқда. Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулот­ларини чоп этиш ва тарқатиш тизи­мини ривож­лантириш, китоб мутолааси ва китоб­хонлик маданиятини ошириш ҳам­да тарғибот қилиш бўйича комиссия ту­зиш тўғрисида»ги фармойиши бу борада ҳали кўп ишларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатмоқда.
     Ёшлик – китоб ўқиб, билим олиш учун берилган катта имконият палла­си. Зеро, ёшликда олинган билим тош­га ўйилган нақш кабидир, деб бежиз­га айтилмаган. Фарзандларимизни шу олтин даврда китобга ошно этиш, унга муҳаббат уйғотиш бўйича рес­публикада тизимли ишлар амалга оши­рилаётгани жамиятимиз ютуғи. Жумладан, Қорақалпо­ғистон Республикаси Тошкент шаҳри, 12 та вилоятнинг барча ша­ҳар ва туманларида «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши, Ёзувчилар уюшмаси, Маънави­ят ва тарғибот маркази, ҳокимлик­лар билан бирга ташкил этилаётган семи­нарлар, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантиришга доир учрашувлар мамлакатимизнинг эртанги равнақи учун қаратил­ган. Илк бора пойтахтимизда очилиб, анъанавий тарзда вилоятларда ҳам қанот ёйган «Китоб олами» савдо маж­­му­аси фаолияти шу муқаддас ва­­зифани амалга оширишга қаратил­ган тадбир эканлиги билан эътиборли.
     Дунёда кучли ахборот оқимлари кеча-ю кундуз ўз ғояларини оммавийлаштиришга интилаётган, турли гуруҳлар хуружлари авж олаётган паллада ёшларни улар таъсиридан асраш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда китоб энг яқин ёрдамчидир. Бу борада АКТнинг жадал суръатлар билан ривожланиши аҳоли, айниқса, ёшлар билимини оширишда, дунёқарашларини шакллантиришда муҳим роль ўйнамоқда.Улар ўзлари учун зарур бўлган маълумотларни олишда, танлаган соҳала­рида тадқиқот ишини амалга оширишда унинг имкониятларидан сама­рали фойдаланмоқдалар.
     Мамлакатимизда аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар учун қарийб барча ўқув муассасалари қо­шида «Ахборот-ресурс маркази» таш­кил этилган бўлиб, унда талаба ёки китобхон исталган китобига буюртма бериши ва қулай шароитларда фойдаланиши мумкин. Шу билан бирга, қулайликлардан яна бири сифатида мазкур марказларда илмий-оммабоп, бадиий, тарихий китоблар, турли нашрларнинг электрон шакли мав­жудлигини қайд этиб ўтиш жоиз. Шуб­ҳасиз, барча соҳа ва тармоқлар­нинг автоматлаштирилиши ва ахборотлаш­тириш тизимига ўтаётгани китоблар­нинг электрон шаклини яра­тишни та­қозо этмоқда.
     Ахборот технологиялари тобора тараққий этгани сари электрон нашр­ларга талаб ва эҳтиёж ўз-ўзидан ошиб бориши табиий ҳол. Мавжуд марказларда фойдаланувчилар учун кенг, ёруғ ва шинам ўқув заллари би­лан бир қаторда қўшимча қулай­лик­лар ҳам яратилган. Китобхонлар шу ернинг ўзида даврий нашрлардан, компьютер ва интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга.
     Хусусан, биз фаолият юритаётган марказда яратилаётган электрон нашр­лар кўплаб афзалликларга эгалиги боис, мижозларимиз сони тобора ортиб бормоқда. Энг асосийси, электрон китобдан фойдаланаётган ўқув­чи­ларнинг кўз нурига зиён етмайди, ишлатишда ўта қулай, яъни ҳарфлар­ни исталган шаклда ўқиш мумкин, ва­рақлар эса автоматик тарзда алмашади. Нархи арзон, турли хил форматдаги файллардан фойдаланиш муддати 15–20 кунга етиши билан ажралиб туради.
     Мутахассисларимиз мавжуд қу­лайликлар билан чекланиб қолмас­дан, китобхонларга янада кенг имкониятлар, шарт-шароитлар яратиш мақсадида доимо изланишда. Яна бир қулайлик – электрон нашр фойдаланувчиси талабини қисқа фурсатда бажаришга қодир, жуда тез иш­лов­чи механизм яратилди. У тизимли равишда ҳаракатланиб, асосий жиҳати: бир нусхадаги ноёб адабиётларни тўла-тўкис сақлаш билан бирга, бир вақтнинг ўзида бир нусхадаги китобнинг электрон кўринишини бир қанча фойдаланувчиларга тақ­дим этиш имконини беради.
     Абонентларга хизмат энг аввало, китобга буюртма бериш ва уни қабул қилишдан бошланади. Яъни, кутубхоначи буюртмани олгач, Kadata дас­турида китобнинг Barcode аниқлана­ди, у орқали серверлардан китобнинг электрон шакли E-bookларга юклана­ди ва фойдаланувчига тақдим этила­ди. Бу жараён вилоят ахборот кутуб­хона марказининг ўқув залларида қис­қа муддатда амалга оширилади.
     Шу ўринда қайд этиш жоиз, фондимиздаги баъзи адабий-бадиий, ил­мий ва оммабоп китобларнинг электрон шаклини яратиш жараё­нида баъзи камчилик ва муаммоларга дуч келяпмиз. Айрим адабиётларнинг бир нусхада эканлиги бизда унинг тўлиқ ёки тўлиқмаслигига шуб­ҳа уйғотса, баъзи китоблар узоқ муддат фойдаланилгани боис яроқ­сиз ҳолга келган. Бошқаларида баъзи са­ҳифа ва матнларнинг хиралашганлиги унинг электрон шаклини яра­тишда бир қанча қийинчиликлар туғдирмоқ­да. Бунда энг ачинарли ҳо­лат шуки, фондимиздаги нодир, ноёб адабиётларга вақт ўз таъсирини кўрсатган. Лекин, шунга қарамай, мавжуд муаммоларни ўз кучимиз ва ич­ки имкониятларимиз даражасида ҳал этиб келяпмиз. Мазкур муаммони ечиш­да, албатта, аҳил жамоанинг йиллар да­вомида тўплаган тажрибаси, аниқ мақсадни кўзлаб меҳнат қилиши ижо­бий самара бермоқда.
Биз, китобхонларнинг қизиқишла­рини доимо ҳурмат қилган ҳолда, қо­лаверса, талаб ва эҳтиёжларини ҳи­собга олиб, иш жараёнимизга янги инновацион ғояларни татбиқ этишни бош мақсадимизга айлантирганмиз. Айни пайтда фойдаланувчиларга электрон китоблар (Е-боок) ёрдамида хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш устида амалий ишлар олиб борилмоқда.
     Китоб – билим манбаи. Уни кўз қорачиғидек асраш, ҳар жиҳатдан эъзозлаш, келажак авлодларга етказиш ҳар биримизнинг маънавий, қо­лаверса, инсоний бурчимиздир. Китоб мутолааси ҳеч қачон ўз қадр-қим­матини йўқотмайди.
     Зеро, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъбирлари билан айтганда: «Эртанги кунимизнинг қан­дай бўлиши бугун биз фарзандларимизга бераётган таълим-тарбияга боғлиқ».
 
 
Акмал АБДУРАЗЗОҚОВ,
Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона
маркази сектор мудири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.