Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизни ҳар томонлама жадал ва барқарор ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Энг муҳими, давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган янгиланиш ва ислоҳотларнинг барчаси инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган бўлиб, ушбу эзгу саъй-ҳаракатлар нафақат Ўзбекистон халқи, балки халқаро даражада ҳам эътироф этилмоқда.
Юрагида ватанпарварлик ҳисси жўш урган ҳар бир инсон, идора ва ташкилот бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшишни ўзининг Ватан олдидаги бурчи деб билиб, бор куч-ғайрати ва имкониятларини ушбу мақсадларга йўналтирмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ишлаб чиқилиб, ҳаётга изчил татбиқ этилаётган «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» асосида тизимли ишларни амалга оширмоқда. «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури ижросида ҳамда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги тизимли ишларда ҳам касаба уюшмаларининг фаол иштироки таъминланмоқда.
«2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналиши алоҳида ўрин эгаллаган. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг мазкур устувор йўналишида жумладан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимоясини қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш, ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш каби долзарб вазифалар белгилаб берилган.
Бундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон касаба уюшмалари бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шу мақсадда меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, иш берувчилар ва касаба уюшма қўмиталари ўртасида имзоланаётган жамоа шартномаларининг ижтимоий таркиби кучайтириб борилмоқда. Натижада, бугунги кунда корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга, ижтимоий-иқтисодий масалаларга ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат бўлган Жамоа шартномалари турли соҳа ходимлари манфаатлари ҳимоясини кучайтириш ҳамда даромадларини ошириш манбаига айланиб бормоқда.
Мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси ўртасида 2017–2019 йиллар учун тузилган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош келишув алоҳида аҳамиятга эга. Умумреспублика миқёсида ижтимоий шерикликнинг асосий ҳужжати ҳисобланган мазкур Бош келишув асосида бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида 14 та ҳудудий келишув, республика миқёсида 101 та тармоқ келишуви, бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда эса 171 мингдан ортиқ жамоа шартномалари амал қилмоқда.
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.