(O´zbek) Qadimiy Surxondaryo sayyohlarni chorlamoqda

1/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Сурхондарё вилояти ўзининг қулай географик ўрни ва табиий шароити билан қадим­дан дунё сайёҳ­ла­рини ўзига жалб қилиб келган макон бўлиб, бу ўлка тарихи фақатгина бир мамлакат ёки халқ­нинг тарихи бўлиб қол­май, балки дунё халқлари тарихининг ажралмас бир қисмидир. Бу ўлкадан Буюк Ипак йўли ўтган бўлиб, бу йўл турли даврларда турли маданиятлар шаклланишига асос бўл­ди ва воҳанинг маданиятлар чор­ра­ҳасидаги замин сифатида тарақ­қий этишига хизмат қилди.
     2001 йилда Бойсун ўзининг маданий кенгликлари, ноёб урф-одатлари, миллий кийимлари, халқ оғзаки ижоди намуналари, чанқовуз оҳанг­лари билан ЮНЕСКО томонидан «Оғ­за­ки ва номоддий маданий мерос дур­до­налари» сифатида эътироф эти­либ, 2008 йилда инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. Шундан сўнг ҳар йили «Бойсун баҳори» очиқ фольклор фестивалининг анъанавий тарзда ўтказилиши Сурхондарё вилоятининг жаҳон туризм бозорига дадил кириб бориши учун мустаҳкам замин яратди.
     Воҳа узоқ ва бой тарихга эга. Сурхондарё вилоятида палеолит давридан то XX асргача бўлган даврни қам­раб олган 504 тадан ортиқ маданий мерос ёдгорликлари мавжуд. Улардан 396 таси археология, 34 таси меъморчилик ва муқаддас қадамжолар, 39 таси ҳайкалтарошлик ёдгорликлари, 35 таси диққатга сазовор жойлардир. Бу ноёб туристик ресурслар асосан, Эски Термиз ва Шеробод ҳудудларида жойлашган бўлиб, бундай ёдгорликлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам кўплаб учрайди.
     Вилоятдаги умумий майдони 24 минг 554 гектарга тенг бўлган «Сурхон давлат қўриқхонаси» табиатига бўлган қизиқиш нафақат Ўзбекистон аҳолиси, балки хорижий мамлакатларда ҳам ортиб бормоқда. Қўриқ­хона ўсимлик турларига бой бўлиб, ушбу ҳудудда 600 турдан ортиқ ўсимлик учрайди. Улардан 20 дан ортиқ ўсимлик тури камёб ва муҳофазага олинган бўлиб, «Қизил китоб»га киритилган.
     Вилоятнинг ички ва ташқи транспорт алоқаларида автомобиль йўлларининг роли беқиёс. Шу боис, вилоят аҳолиси ва сайёҳларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Термиз, Денов, Шерободдан бир қанча хорижий мамлакатлар ва юртимизнинг турли бурчакларига узлуксиз ав­томобиль транспорти қатнови йўл­га қўйилган. Бундан ташқари Термиз–Тошкент, Термиз–Андижон темир йўл­лари, Тошғузор–Бойсун–Қумқўр­ғон темир йўли ва Амударё устидан ўтган Ҳайратон темир йўл кўприклари нафақат вилоят, балки бутун рес­публика ва қўшни давлатлар ўртаси­да хомашё ҳамда товар айирбошлаш, йўловчи ташиш ҳажмининг кес­кин кў­пайишига замин яратмоқда.
     Термиз халқаро аэропортидан мамлакатимиз пойтахти Тошкентга, шунингдек, хорижий йўналишда ­Москвага замонавий ҳаво лайнерлари қатнови йўлга қўйилган. Вилоятда республикада ягона бўлган Термиз дарё порти жойлашган.
     Бугун вилоятга келаётган хорижлик сайёҳлар воҳамизнинг қадимий ёдгорликлари ва муқаддас қадам­жолари билан бирга ўзбекона яшаш тарзимиз, миллий урф-одат ва анъаналаримиз билан ҳам яқиндан танишишга қизиқиш билдирмоқдалар. Жумладан, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Бойсун баҳори» очиқ фольклор фестивали катта қизиқиш ва эътирофга сазовор бўлмоқда. 2017 йилдаги фестивалга 10 га яқин хорижий давлатлардан 50 га яқин сайёҳ­лар ташриф буюрган бўлса, 2018 йил­ги фестивалда 14 та хориж ва қўшни давлатлардан 170 дан ортиқ сайёҳлар иштирок этди. Уларда миллий урф-одат ва анъналаримиз билан бирга ўзбекона яшаш тарзимиз илиқ таассурот қолдирганини таъкидладилар.
     Вилоятда сайёҳлар ташриф буюриши кўзда тутилган 69 та объект мавжуд бўлиб, уларнинг асосан 25 таси сайёҳлар билан гавжум. 14 та зиёрат туризми объектлари, 7 та буддизм туризми объектлари, 25 та тарихий-меъморий объектлар, 12 та экологик туризм объектлари, 7 та маданий кўнгилочар жойлар ва 4 та тиббиёт туризми объектлари шулар жумласидандир.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.