Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ҳар қандай соҳада илғор технологиялар – замон билан ҳамнафас бўлишга интилаётган ҳар қандай мамлакат учун долзарб тушунчадир. Президентимиз томонидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш мақсадида қўйилган вазифалар ушбу саноатнинг иқтисодиётдаги улушини оширишга қаратилган. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларининг ҳажми ва сифатини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнига илғор инновацион технологиялар, ноу-хау, дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий этиш, фурнитура ва аксессуарларнинг замонавий намуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳам соҳанинг муҳим жиҳатларидан биридир.
Бу соҳада юртимиз салоҳияти жуда улкан. Бунга жорий йилнинг 10-14 сентябрь кунлари биринчи марта пойтахтимизда бўлиб ўтадиган “Global Textile Days Tashkent – 2019” (Тошкентда глобал тўқимачилик кунлари) кенг кўламли инновацион лойиҳа ташкилотчиларининг ишончи комил. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида бундай ишонч учун етарли асос бор. Тадбирда қатнашиш истагини билдираётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда, демак “Global Textile Days Tashkent – 2019” дастурининг аҳамияти ҳам ошмоқда.
Тўқимачилик саноатига бағишланган Ўзбекистондаги энг йирик конгресс-кўргазма тадбири мамлакатимиз ва чет эл компанияларининг тўқимачилик тармоғидаги ютуқларини, шу жумладан, импортнинг ўрнини босиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган инновацион ёндашувларни намойиш этишга йўналтирилади. Тошкентда глобал тўқимачилик кунлари тадбирлари ҳам жаҳон ишлаб чиқарувчилари ва тадқиқот марказлари ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадини ўз олдига мақсад қилиб олган.
Global Textile Days Tashkent 2019 бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтадиган халқаро тармоқ кўргазмалари, конференциялар, форумлар, намойишлар ҳамда ютуқларни кўрсатиш, илғор технологиялар билан танишиш ва самарали шериклик алоқаларини йўлга қўйиш умумий ягона концепция билан бирлаштирилган ишбилармонлик дастуридан иборат тадбир. Куннинг асосий воқеалари: Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси томонидан ташкил этиладиган Asian Cotton Research and Development Networkmeeting – Осиё пахта тадқиқотлари ва ишланмалари 8-мажлиси; Ўзбекистон халқаро тўқимачилик конференцияси (Uzbekistan Textile Conference); Uz Textile Expo 2019 Тўқимачилик маҳсулотлари ва мода саноати кўргазмаси; Тошкент тўқимачилик машинасозлиги кўргазмаси (TTME); саноат коллекциялари намойиши; бизнес-турлар (Productionopening tour). Бундан ташқари, ялпи мажлис, бизнес-конференциялар, бир қатор B2B ва B2G учрашувлар, тармоқ танловлари, давра суҳбатлари, семинарлар, маҳорат сабоқлари, тренинглар ва компаниялар тақдимотларини ўтказиш режалаштирилган».
Global Textile Days Tashkentнинг ҳар бир тадбири ҳақида қуйидаги шарҳимизда батафсилроқ танишишингиз мумкин.