(O´zbek) Yutuqlar, innovatsiya, ishbilarmonlik va hamkorlik hududi

2/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ҳар қандай соҳада илғор технологиялар – замон билан ҳамнафас бўлишга интилаётган ҳар қандай мамлакат учун долзарб тушунчадир. Президентимиз томонидан тўқи­мачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш мақсадида қўйилган вазифалар ушбу саноатнинг иқтисо­диётдаги улушини оширишга қара­тилган. Мамлакатимизда ишлаб чи­қарилаётган тўқима­чилик маҳсу­лот­ларининг ҳажми ва сифатини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнига илғор инновацион технологиялар, ноу-хау, дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий этиш, фурнитура ва аксессуарларнинг замонавий намуналарини ишлаб чиқа­ришни ма­ҳал­лий­лаштириш ҳам со­ҳанинг муҳим жиҳатларидан би­ридир.
     Бу соҳада юртимиз салоҳияти жуда улкан. Бунга жорий йилнинг 10-14 сентябрь кунлари биринчи марта пой­тахтимизда бўлиб ўтадиган “Global Textile Days Tashkent – 2019” (Тошкентда глобал тўқимачилик кунлари) кенг кўламли инновацион лойиҳа ташкилотчиларининг ишончи комил. «Ўзтў­қимачиликсаноат» уюшмасида бундай ишонч учун етарли асос бор. Тадбирда қатнашиш ис­тагини билдираётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда, демак “Global Textile Days Tashkent – 2019” дастурининг аҳамияти ҳам ошмоқда.
     Тўқимачилик саноатига бағиш­ланган Ўзбекис­тондаги энг йирик конгресс-кўргазма тадбири мамлакатимиз ва чет эл компанияларининг тў­қимачилик тармоғидаги ютуқла­рини, шу жумладан, импортнинг ўрнини босиш ва ишлаб чи­қариш­ни маҳаллийлаштиришга қара­тилган ин­новацион ёндашувларни намойиш этишга йўналтирилади. Тошкентда глобал тўқима­чилик кунлари тадбирлари ҳам жа­ҳон ишлаб чиқарувчилари ва тадқи­қот марказлари ҳамкорли­гини ривожлантириш мақсадини ўз олдига мақсад қилиб олган.
     Global Textile Days Tashkent 2019 бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтадиган халқаро тармоқ кўргазмалари, конференциялар, форумлар, намойишлар ҳамда ютуқларни кўрсатиш, ил­ғор технологиялар билан танишиш ва самарали шериклик алоқаларини йўлга қўйиш умумий ягона концепция билан бирлаштирилган ишбилармонлик дастуридан иборат тадбир. Куннинг асосий воқеалари: Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси томонидан ташкил этиладиган Asian Cotton Research and Development Networkmeeting – Осиё пахта тадқи­қотлари ва ишланмалари 8-мажлиси; Ўзбекистон халқаро тўқимачилик конференцияси (Uzbekistan Textile Conference); Uz Textile Expo 2019 Тўқи­мачилик маҳсулотлари ва мода саноати кўргазмаси; Тошкент тўқима­чилик машинасозлиги кўргазмаси (TTME); саноат коллекциялари намойиши; бизнес-турлар (Production­opening tour). Бундан ташқари, ялпи мажлис, бизнес-конференциялар, бир қатор B2B ва B2G учрашувлар, тармоқ танловлари, давра суҳбат­лари, семинарлар, маҳорат сабоқла­ри, тренинглар ва компаниялар тақ­димотларини ўтказиш режалаштирилган».
     Global Textile Days Tashkentнинг ҳар бир тадбири ҳақида қуйидаги шарҳимизда батафсилроқ танишишингиз мумкин.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.