Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мамлакатимиз цемент тармоғи қурилиш материаллари саноатининг илғор йўналишларидан бири ҳисобланади. Охирги йилларда мазкур соҳада фаолият юритаётган корхоналар иши сезиларли даражада ошди. Бу цементга бўлган талабнинг жадал ошиб бориши, қурилиш материаллари бозорининг ривожланиб, тармоқнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва унга киритилаётган инвестициялар билан чамбарчас боғлиқ.
Мавжуд технологик қувватларни модернизация ва реконструкция қилиш, молиявий маблағларни оқилона тақсимлаш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида охирги 15 йил ичида цемент ишлаб чиқариш ҳажми узлуксиз равишда ортиб, 2017 йил якунларига кўра бу кўрсаткич қарийиб 9 млн. тоннани ташкил этди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари цементга бўлган эҳтиёжнинг кескин ортишига замин яратди. Бироқ қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳажми юқори суръатларда ўсишига қарамай, мавжуд қувватлар мамлакатимиздаги мавжуд бозор талабини тўлиқ қондирмаяпти, бунинг оқибатида маҳсулот нархининг сезиларли даражада мавсумий ўзгариб туриши кузатилмоқда. Ушбу вазият илгари Марказий Осиёда анъанавий йирик цемент экспорт қилувчи ҳисобланган Ўзбекистоннинг уни импорт қилувчи мамлакатга айланишига олиб келди.
Ички бозорнинг цементга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида «Ўзқурилишматериаллари» АЖ томонидан мавжуд технологик линияларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш ҳисобидан «Қизилқумцемент», «Оҳангаронцемент», «Қувасойцемент» ва «Бекободцемент» акциядорлик жамиятларида янги қувватларни барпо этиш чоралари кўрилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсида жойлашган 10 млн. тонна цемент ишлаб чиқариш умумий йиллик қувватига эга бўлган янги заводлар ишга туширилмоқда.
Бугунги кунда республикамиз цемент тармоғи 18 та корхонани ўз ичига олади. Улар орасида қарийиб бир асрлик тарихга эга бўлган, 1926 йилда ташкил этилган Бекобод цемент заводи ва «Олмалиқ ТМК» АЖ томонидан шу йил август ойида ишга туширилган янги Шеробод цемент заводи алоҳида ўринга эга (жадвал).
Қурилиш ишларини цемент маҳсулотисиз бошлаб бўлмайди. Бетон ишлаб чиқаришда айнан цемент қўлланилади. Цемент табиий материал бўлганлиги боис ушбу қурилиш материалини тайёрлаш кўп маблағ ва энергия талаб қиладиган жараён ҳисобланади.
Ушбу мақола тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.