(O´zbek) Электр таъминотидаги мувозанат

2-3/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Аввало, электр энергияси истеъмол қамрови ва ишлаб чиқариш мураккаблиги жиҳатидан беба­ҳо неъмат эканлигини эътироф этиш жоиз.
     Ўзбекистон электр энергетикаси тизимига Энергетика вазирлиги тасарруфидаги электр энергиясини иш­лаб чиқарадиган корхоналар («Ис­сиқлик электр станциялари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнергия» АЖ), уни узатадиган юқори кучланишли магист­рал тармоқлар («Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ), тақсимлаш тармоқлари («Ҳудудий электр тар­моқлари» АЖ) ҳамда истеъмолчилар киради.
     Тизимнинг асосий мақсади истеъмолчиларни сифатли ва ишончли электр токи билан узлуксиз таъминлашдан иборат. Ана шу жараёнда асосий эътибор ушбу энергия нархини техник ва иқтисодий талаблардан келиб чиққан ҳолда максимал даражада камайтиришга қаратилади.
     Мазкур тизимнинг бошқа ишлаб чиқариш соҳалари ва йўналишлардан фарқи ҳамда ўзига хос хусусияти шундаки, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш бир пайтнинг ўзида амалга оширилиши лозим. Бу ягона технологик жараён бўлиб, ҳар лаҳза улар ўртасида тенглик, яъни мувозанат ўрнатиш ниҳоятда муҳим вазифа саналади. Айни талаб бутун дунё электр энергияси тизимларига хос хусусиятдир.
     Хўш, уни нималар билан изоҳлаш мумкин?
     Бу саволга бериш учун, аввало, умумтаълим мактабларида ўқити­ладиган физика дарслигига эътибор қаратайлик. Унда қайд этилишича, электр энергияси – бу зарядланган заррачаларнинг тартибли ҳаракати бўлиб, унинг тезлиги сониясига 300 000 километрни ташкил этади. Демак, маҳсулотнинг алоҳида тури сифатида таснифланадиган электр энергияси ишлаб чиқарилган заҳоти­ёқ, яъни сониянинг бир бўлаги ичида (миллисекундларда) истеъмол қилиниши керак. Сирасини айтганда, мувозанат сақлаш тизимнинг ишонч­ли фаолияти кафолатидир. У тизим диспетчеридан ўз вазифасига юксак масъулият билан ёндашишни, вазиятга қараб ҳамда жуда қисқа фурсатда кескин ва қатъий чоралар кўришни талаб қилади.
     Ёзнинг жазирама кунларида ёки қиш чилласи авжига чиққан дамларда электр энергиясига эҳтиёж кескин ортади. Бундай кезларда ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш ўта мушкул вазифага айланади. Йирик аварияларнинг – бутун мамлакат бўй­лаб электр энергияси ўчишининг, шунингдек, истеъмолчиларни электр токи билан таъминлашдаги узилишларнинг олдини олиш учун электр таъминотида чекловлар жорий этишга тўғри келади. Диспетчерлик маркази мувозанат сақлаш жараёнини ўз вақтида таъминламаса, тизимдаги «зўриқиш» катта-катта ҳудудларда турли йирик авариялар рўй беришига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.
     Электр энергияси таъминоти тизимидаги номутаносибликлар ҳамда юқори истеъмол туфайли келиб чи­қадиган авариялар сабаблари бир неча кўринишда бўлиши мумкин. Масалан:
     ● ишлаб чиқариш қуввати паса­йиши ёки тизимда истеъмол кўпа­йиши натижасида авария (нонормал) ҳолатида ишлаётган жиҳоз ва ускуналар носоз ҳолга келиб қолиши;
     ● тизимнинг асосий бўғинлари (автотрансформаторлар)да кучланиш пасайиши оқибатида генератор ва синхрон компенсаторлар фаолиятида реактив қувват юкламаси етишмаслиги (ёки ҳаддан зиёд юкланиши), уларнинг актив ва реактив кучлари нотўғри тақсимланиши, истеъмолчиларнинг тармоққа беҳад кўп уланиши, энергоузелларда қувват оқим­лари кўпайиши;
     ● энергия истеъмоли интенсив ўсиши ва тизимлараро транзит қув­вати ошиши боис тизимнинг айрим қисмлари генераторларида синхрон режим юзага келиши;
     ● тармоқлараро тизим ва тармоқ ичидаги транзит электр узатиш линиялари ҳамда ускуналарида қувват оқимларининг максимал қийматидан ошиб кетиши ва тизимдаги бошқа беқарорликлар йирик аварияларга доялик қилиши.
     Модомики, энерготизимда мувозанат сақлаш шунчалик муҳим вазифа экан, жорий талабларга риоя қи­линмагани туфайли рўй берган йирик аварияларни эслатиш жоиз. Қолавер­са, электр таъминотига айрим чек­ловларни киритиш орқали қандай талафотлар ва кўнгилсизликлар олдини олиш мумкинлигини истеъмолчиларга тушунтириш фойдадан холи бўлмайди.
     Жаҳон электр энергияси тизимларидаги йирик авариялар ва уларнинг маънавий, моддий ҳамда экологик зарарлари ҳақида эса кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, 2005 йил 25 майда Москва шаҳ­ридаги «Чагино» подстанциясида бўлган авария Россия тарихида 7 мил­лион аҳолини электр токидан маҳ­рум қилган энг катта талафот, деб баҳоланган. Бу фавқулодда вазият нафақат пойтахтдаги, балки унинг жануби-ғарбидаги ҳудудларда ҳам электр таъминоти тизимини издан чиқарди. Сирасини айтганда, эрталабки юқори истеъмол оқибатида юзага келган айни ҳолат баъзи жойларда юқори кучланишли электр узатиш линиялари автоматик равишда каскадли ўчиши билан якунланди. Расмий маълумотларига кўра, Москва шаҳри ва вилоятидаги ис­теъмолчиларнинг қарийб 26 фоизи, Тула вилоятидаги аҳоли ва саноат объектларининг 87 фоизи, Калуга вилоятидаги истеъмолчиларнинг 22 фоизи электр токисиз қолди. Рязань ва Смоленск вилоятларида ҳам тизим­дан қисман узилишлар куза­тилди.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.