(O´zbek) Ўзбекистон энергетикаси ривожланишининг устувор йўналишлари

2-3/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон 2030 йилда қай­та тик­ланадиган энергия манбаларининг электр энергияси ишлаб чиқариш­нинг умумий ҳажмидаги улушини 25 фоизга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ҳозирга келиб, бу кўрсаткич 10 фоизни ташкил эт­моқда. Белгиланган муддатда кўзланган натижага эришиш учун эса Энергетика вазирлиги қайта тикланадиган энергия манбаларига боғлиқ йирик лойиҳа­ларни амалиётга татбиқ этиш чораларини кўрмоқда. Уларга мувофиқ, ўн йил ичида умумий қув­вати 5000 МВт бўлган қуёш электр станциялари ва умумий қув­вати 3000 МВт.га тенг шамол электр станцияларини қуриш режалаштирилган. Шу ниятда вазирлик томонидан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида ушбу лойиҳа­ларни тўғридан-тўғри хорижий инвес­тициялар ҳисобига амалга ошириш учун сармоядорларни танлаб олиш ишлари олиб борил­моқда.
     2021 йил охиригача мамлакатимизда ҳар бирининг қуввати 100 МВт бўлган иккита фотоэлектрик (қуёш) электр станциясини ишга тушириш мўлжалланган. Айни йўналишда Энергетика вазирлиги давлат-хусусий шериклик дастурига асосан Жаҳон банки гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро молиявий корпорация (IFC) иштирокида фотоэлектрик электр станцияларини қуриш учун «Scaling­solar II» лойиҳасини амалга оширмоқ­да. IFC қуёш энергиясига дахлдор лойиҳалар бўйича тендерларни таркиблашга ва ўтказишга ёрдамлашадиган етакчи маслаҳатчи сифатида жалб этилган.
     2019 йилда юртимизда IFC кўма­гида халқаро тендер савдоларининг биринчи босқичи ташкиллаштирилиб, 4 октябрь куни натижалари эълон қилинди. Навоий вилоятида 100 МВт қувватли илк фотоэлектрик электр станцияси қурилиши бўйича ўтказил­ган ушбу тадбирда Хитой, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ҳиндистон, Жанубий Африкa, Россия, Испания, Норвегия ва Франциядан 23 та компания қатнашди. Уларнинг 11 таси дастлабки саралаш­дан ўтди. Тижорат так­лифлари беш­та компания, яъни, AcwaPower (Саудия Арабистони), Jinko Power ва Aljoimah Energy&Water Consortium (ХХР/Саудия Арабистони), Masdar (БАА), TBEA Xinjianing Sunoasis CoLtd (ХХР) ва Total Eren (Франция) томонидан тақдим этилди. Тендер комиссияси талабгорларнинг техник ва тижорат таклифларини ўрганиш ҳам­да баҳолаш натижаларига асосан 1 кВт/соат ишлаб чиқарилган электр энергияси учун 2,679 АҚШ центи тарифи билан қурилиш муддати 12 ойни ташкил этадиган Masdar (БАА) компаниясини биринчи босқич ғоли­би, деб топди. БАА экспертлари фикрича, қуёш электр станцияси йилига 260 млн. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.
     Жорий йилда мазкур лойиҳа тендерларининг навбатдаги босқичи ўт­ка­зилмоқда. «Scalingsolar II» доираси­да Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бири 200 МВт.лик қув­ватга эга иккита фотоэлектрик электр станция­си қурилиши учун тендер эълон қи­линди. Унда қатнашиш учун 83 та ком­пания ва/ёки консорциум ариза топширди. Бу инвесторларда Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларига доир лойиҳа­ларни амал­га оширишга қизиқиш кучайганидан далолат беради. Энг муҳими, кейинги вақтларда танлов иштирокчиларининг географик қам­рови доираси кенгайди, улар сафига янги компаниялар, хусусан, Европа компаниялари ҳам қўшилди. Биринчи тендер муваф­фақиятли ўтганини ҳисобга олсак, ик­кинчисида иштирокчилар сони сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. Бу тарифлар янада пасайтирилишига эришиш имконини яратади.
     Мамнуният-ила эътироф этиш мум­кинки, айни кезларда Навоий вилоятининг Томди туманида Бирлашган Араб Амирликларнинг Masdar компанияси иштирокида умумий қуввати 500 МВт.га тенг шамол электр станцияси қурилмоқда. У 2023 йили фойдаланишга топширилади. Masdar Абу Даби амирлигининг Mubadala Invest­ment Company инвестициявий холдинги шўъба компанияси ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича дунёдаги етакчи халқаро бирлашмалардан би­ри ҳисобланади. У амалга оширган инвестиция лойиҳалари портфели қайта тикланадиган манбалардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ўрнатилган 4000 МВт.дан ор­тиқ қувватни ўз ичига олади.
     ЕТТБ Ўзбекистон ҳукуматини умумий қуввати 1000 МВт бўлган шамол энергияси лойиҳаларини ривожлантириш борасида ҳам қўллаб-қувват­ламоқда. Ҳозир Қорақалпоғистонда 100 МВт.ли шамол электр станцияси барпо этиш учун дастлабки лойиҳа бўйича тендер эълон қилинган. Ло­йиҳада иштирок этишга 70 та компания ва/ёки консорциум қизиқиш билдирган.
     Ўзбекистон Энергетика вазирлиги жорий йилнинг 1 февралида Шеробод туманида Осиё тараққиёт банки кўмагида фотоэлектрик электр станцияси қад ростлаши бўйича даст­лабки лойиҳа ишга туширилганини маълум қилди. Бу лойиҳа ҳукуматимиз томонидан ушбу банк ҳамкорлигида ишлаб чиқилган 1 ГВт қуёш энергияси ҳосил қилиш дастурининг бир қисмидир. Лойиҳага биноан камида 200 МВт ўзгарувчан ток қувватига эга қуёш электр станцияси, чунончи, янги 220 кВ кучланишли подстанция ва «Сурхон – 500 кВ» подстанциясига уланиш учун жами узунлиги 52 километрлик электр узатиш линияси тортилади. Бугунга қадар тендерда иштирок этиш учун 54 та компаниядан ариза тушди.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.