(O´zbek) Sug‘urta bozorining istiqbolli kelajagi

4/2018

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда республикамиз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида юз бераётган реал ўзгаришлар иқтисодиёт молия тизимининг таркибий қисмларидан бири сифатида суғуртанинг ролини ошириш учун объектив шарт-шароитларни яратмоқда. Суғурта бозори бозор иқтисодиётининг энг муҳим сегмент­ларидан бири ҳисобланиб, давлатнинг ижтимоий-иқти­содий ривож­ланишида муҳим роль ўй­найди.
     Мамлакатимиз суғурта бозорини ривожлантириш истиқболлари ва унинг иқтисодиётга таъсири шубҳасиз. Ҳозирги вақтда, бу республикамизда молия-хўжалик муносабатларини муваффақиятли ривожлантириш стратегик воситаларидан бири ҳисобланади. Бозор шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти суғуртавий ҳимояни талаб қилувчи кўплаб турли-туман таваккалчиликларга дучор бўлиб туради.
     Бозор инфратузилмаси бугунги кунда бутун мамлакатимиз бўйлаб 1300 тадан ортиқ ҳудудий бўлинмага эга бўлган 28 та суғурталовчи, 4 та актуар ташкилот, 18 та сюрвейер, ад­жастер ва ассистан компания, 3 та суғурта брокери ва 9,3 мингтага яқин суғурта агентлигидан таркиб топган.
     Ўтган 2017 йил мобайнида суғурталовчилар томонидан 927,4 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда суғурта мукофотлари йиғилди, бу эса 2016 йил билан солиштирилганда 34 фоизга кўп. Умуман олганда, охирги 5 йил ичида миллий суғурта бозори 2,7 марта ўсишга эришган ҳолда сифат ва сон жиҳатдан ўзгарди.
 
 
Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.