(O´zbek) Qoraqalpog‘iston tarixi – O‘zbekiston tarixining ajralmas bo‘lagi

1/2019

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон таркибига кирган Қорақалпоғистон Респуб­ликаси мамлакатимизнинг шимоли-ғар­би­да жой­лашган. Умумий майдони 166,6 минг кв. км (Ўзбекистон умумий майдонининг 37,1 фоизи)ни ташкил қилиб, 15 та маъмурий туман ва бир шаҳар – Қорақалпоғистон пойтахти, 312,1 минг аҳолига эга бўл­ган Нукус шаҳ­ридан таркиб топган. Республикада жами 60 дан ортиқ мил­латга мансуб 1 млн. 800 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
     Мамлакатимиз Президентининг туризмни ривожлантириш, туристик инфратузилмани тубдан янгилаш, зиёрат туризмини ривожлантириш учун қадимий архитектура ёдгорлик­лари ва муқаддас жойларни таъмирлаш, сақлаб туриш чора-тадбирларини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратиши ҳамда Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлиги рей­тингини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлар туфайли хорижлик сайёҳ­ларнинг юртимизнинг бой маданий-тарихий меросига бўлган қи­зиқиши ортиб бормоқда. Бу чет эллик турист­лар ва мутахассислар томонидан мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларига амалга оширилган таш­рифлар сонининг кескин ошиши, меҳ­монхоналар ва ресторанларнинг меҳмонлар билан тўлиб-тошиши кўрсаткичларида акс этиб турибди.
     Мамлакатимизнинг қадимий ша­ҳар­ларидаги жаҳонга машҳур меъ­морчилик ва архитектура ёдгорлик­лари билан бир қаторда Қорақалпо­ғистоннинг Оролбўйи минтақаси ҳам жаҳон жамоатчилиги ва туристларни ўзига жалб қилмоқда. Буни ушбу ўзига хос ўлкага тадқиқот мақсадида ҳам, сайёҳ сифатида ҳам ташриф буюрувчилар оқимининг йил сайин ор­тиб бораётганлигида кўриш мумкин. Шу боис Қорақалпоғистоннинг туризм инфратузилмаси охирги йилларда жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда.
     Қорақалпоғистонга ташриф буюрувчи туристларга 10 дан ортиқ туристик фирмалар, 30 тага яқин рес­торан ва қаҳвахоналар хизмат кўр­сатмоқда. Меҳмонларни жойлаштириш учун 32 та замонавий меҳмон­хона ҳамда экзотика шинавандалари учун Орол денгизи тубидаги «Кемалар қабристони» олдида ва ден­гиз қирғоқларида жойлашган ўтов ором­гоҳлари хизмат кўрсатмоқ­да. ХХ асрда республиканинг энг йирик сув омбори – Орол денгизининг қу­риши натижасида юз берган экологик фожиа оқибатида юзага келган, яшаш учун оғир табиий-иқлим шароитларига қарамай, ушбу минтақа барчани Орол инқирози муаммоларини ҳал этиш учун сафдошлар жамоасига бирлаштирган ҳолда бутун жа­ҳондан олимлар ва мутахассислар, тарихчилар ва жамоат арбобларини ўзига жалб қилмоқда. Ва албатта, Қорақалпоғистонга ҳар йили унинг табиий гўзаллигини кўришни, бой ма­даний-тарихий, архитектура-археология мероси билан танишишни, қорақалпоқ халқининг ўзига хос фольк­лор ижоди томошабинлари ва иштирокчиларига айланишни истовчи сайёҳлар кўп. Улар ҳудуднинг миллий таомларидан татиб кўришни, денгиз тубининг қуриб қолган жойи­даги ўтовда, янги ўтқазилган буталарнинг хушбўй ҳидидан нафас олиб, маълум вақт яшашни, ҳалокатга учраган кемаларнинг денгиз тубида қолиб кетган темир қолдиқлари орасида кезиб юришни, Оролнинг айрим, энг чуқур жойларида ҳамон сақ­ланиб қолган сув юзасига тегиб кўриш мақсадида Қорақалпоғистонга келишади. Мазкур ўлканинг сеҳрли кучи бу ерга ташриф буюрувчи сай­ёҳ­ларда чу­қур таассурот қолдиради ва уларни яна ўзига жалб қилади. Бу ерга бир бор келган киши гўёки сеҳр­лаб қў­йилгандек, яна келишни орзу қилади.
     Ўзбекистоннинг энг машҳур қа­димий шаҳарлари ва уларнинг диқ­қат­га сазовор жойларига анъанавий тарзда сайёҳлар ташрифлари билан бир қаторда туризмнинг кўплаб ало­ҳида турлари пайдо бўлмоқда. Масалан, археология шинавандалари махсус ишлаб чиқилган янги йўналишлар бўйича нафақат кўҳна шаҳар­ларнинг тарихий-археологик қазиш ишлари олиб борилаётган жойларига ташриф буюриб, уларда кечаётган иш жараёнини ўз кўзлари билан кўриши, балки қумлардан қадимий маданият артефактларини ажратиб олиб, ушбу жараёнда ҳатто иштирок этиши, археолог қувончини ўзида ҳис этиши ҳам мумкин. Табиат шайдоларига тоғли жойлар ва қўриқхоналар, дашт ва қумлар, кўллар, дарёлар ва сув омборлари бўйлаб турли экотурлар таклиф этилади. Фольклор ва халқ ижодини қадрловчилар маданий-оммавий, театрлаштирилган то­моша тадбирлари, фестиваллар ва мамлакатимизнинг турли миллий му­сиқа-рақс-ашула жамоалари иш­ти­ро­кидаги концертлар томошабинлари ва иштирокчиларига айланишлари мумкин. Шунингдек, гастрономия туризми, туризмнинг экстремал турлари, индустриал-саноат, илмий-тадқиқот, зиёрат туризми ҳамда ғай­риоддий, сирли жойларга саёҳат ва илгари таклиф этиладиган туристик хизматлар таркибида бўлмаган кўп­лаб бошқа йўналишлар оммалашиб бормоқда.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.