(O´zbek) “O‘zIA – ЭВУ” таҳлилий журналининг Ўзбекистон – Франция ҳамкорлигига бағишланган сони тайёрланмоқда

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     “Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси” – “Экономический вестник Узбекистана” журнали таҳририяти ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ҳар қачонгидан кенгайтиришга баҳоли қудрат ҳисса қўшишга қатъий аҳд қилган. Худди шу мақсадда  айни кезларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагига таяниб, журналнинг Ўзбекистон ва Франция республикалари ҳамкорлигига бағишланган махсус сонини тайёрламоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси томонидан журналистлар учун ишбилармонлик доиралари вакиллари, маданият ва фан арбоблари билан учрашувлар ташкил этилди. Ўзаро мулоқотлар жараёнида таниқли сиёсатчилар ва зиёлилар Ўзбекистонда турли соҳалар бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга катта қизиқиш билдирдилар. Жумладан, Франция Социалистик партияси сенатори жаноб Рашид Темаль, Лувр музейининг Ислом санъати департаменти директори Янник Линц хоним, Париж модалар академияси президенти Жан-Филипп Воклер, Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти Бош директори Пао Рока, Suez groupнинг халқаро ривожланиш бўйича директори Эрик Гебали, Франция туроператорлари ассоциацияси бошлиғи Юрген Бахманн ва бошқалар журнал ўқувчиларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар бериб, икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.  
     Таҳририят журналнинг ушбу сонини Мустақиллик байрами арафасида ўқувчиларга тақдим этиш ниятида.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.