Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Шиддат билан юксалаётган бугунги замонда аҳоли сони ҳам соат сайин ўсиб бормоқда. Йилига ярим миллион нафардан кўпайиб бораётган юртимиз аҳолисининг рўзғори бутлигига эришиш, инсонларни иш билан таъминлаш масаласини ҳал этиш эса давлат олдига янги талаблар қўймоқда. Бунда эса ҳар бир оиланинг тадбиркорлик ресурсларидан фойдаланишини эътибордан четда қолдириб бўлмайди.
Шу боис кейинги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнеснинг ушбу шакли билан шуғулланаётганларга имтиёз ҳамда имкониятлар яратиш чоралари кўрилмоқда. Энергия ресурслари тўловидаги имтиёзларми, маҳсулотни сотишдаги эркинликми, кредит бериш, хуллас, ҳамма шароит яратилмоқда.
Бошқа молия муассасалари каби «Агробанк» АТБ ҳам бу жараёнда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури дорасида олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар бунинг ёрқин ифодасидир.
Мана шу ўринда банкнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишларга назар ташласак, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ўз хонадонида ўз бизнесини бошлаш, рўзғорини обод этиб даромадга эга бўлишларида молиявий кўмак берилаётганлиги таҳсинга лойиқ.
Жумладан, «Агробанк» АТБнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури дорасида 138 миллард 48 миллион сўмлик кредит маблағ йўналтирди. Натижада 8150 нафар инсон ўз бизнесини бошлади. Аббос Панжиев банкнинг Нишон филиалидан иссиқхона ташкил этиш мақсадида 25 миллион сўмлик кредит маблағи олган эди. Ҳозирда ушбу хонадон аъзолари иссиқхонада помидор, бодринг кўчатлар етиштириб, аҳолига етказиб бермоқда. Агробанкнинг Косон филиалидан кредит олган Отабек Равшановнинг ҳам хонадонида даромад ошиб бормоқда. Зеро, чорвачиликни ташкил қилиш учун олинган 30 миллион сўмга харид қилинган наслли қарамоллар бугунга келиб маҳсулот бермоқда.
– Анчадан буён уйда товуқ парваришини йўлга қўймоқчи эдим, – дейди Шаҳрисабз филиали мижози якка тартибдаги тадбиркор Жавоҳир Пардаев. – Бироқ, етарлича маблағим йўқлиги сабаб шу ишни бошлай олмай тургандим. Ҳар қалай бир товуққа ҳам дон, ҳам сув керак дегандек, уларни ўз вақтида эмлашни ҳам ташкил этиб туриш керак. Ана шундай вазиятда менга ажратилган 100 миллион сўмлик кредит мушкулимни осон қилди. Биз гўшт йўналишида паррандалар парваришлашни бошладик, дастлабки маҳсулотларни бозорга чиқариш арафасидамиз.
Ҳа, юртимизда ўз бизнесини ташкил этиб оиласи даромадини ошираётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Бири чорва билан шуғулланиб, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда ҳисса қўшса, бошқаси кўркам либослар тикмоқда.
– Уйда қўни-қўшнининг кийимларини тикиб бераман, –дейди Китоб филиали мижози Дилафрўз Жабборова. – Ўзим тикувчиликни ўқув курсларига бориб ўрганганман. Албатта, турли бичимдаги либослар тикишга жуда қизиққаним учун янги фасондаги куйлаклар тикишни ҳоҳлардим. Анчадан буён тикувчиликни бошлаш ниятида юрган эдим. Яқинда банкдан тикувчиликни йўлга қўйиш учун 25 миллион кредит олдим. Ҳозирда аҳолига турли бичиш-тикиш хизматлари кўрсатиб, пардалар, аёллар учун кийим-кечаклар тикиб беришни бошладим.
Албатта, «Агробанк» АТБ томонидан бераётган маблағлар ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ҳамда барқарор даромад манбаига эга бўлишида қўл келмоқда.
«Агробанк» АТБ Матбуот хизмати