(O´zbek) Ниятлар улуғ, қадамлар қутлуғ…

6/2019

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Пойтахтимизда бунёдкорлик ишлари тобора авж олмоқда. Шаҳарнинг деярли ҳар бир маҳалласи-ю даҳасида ўзига хос тузилиш ва бетакрор кўринишига эга янги-янги замонавий иншоотлар, гўзал ва кўркам турар жойлар қад ростламоқда. Уларнинг чор атрофи кўкаламзорлаштирилиб ва ободонлаштирилиб, болалар ўйин­гоҳлари, спорт майдончалари, боғча ва мактаблар, тиббий муассасалар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фойдаланишга топширилмоқда. Таъбир жоиз бўлса, бугунги Тошкент том маънода улкан қурилишлар майдонига айланиб, янгича қиёфада қайтадан чирой очмоқда.
     Шубҳасиз, булар юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги эзгу тилаклар ва уларга эришиш борасидаги тинимсиз саъй-ҳаракатлар самарасидир. Бундай савобли ишларда фаол иштирок этаётган корхоналардан бири эса «Solidity Group» компаниясидир. Биз яқинда ушбу жамоа аҳли янги турар жой мажмуаси барпо этаётган жойда бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишдик. Шу асно мазкур компания асосчиларидан Бахтиёр ТЎХТАЕВга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.
 
     – Бахтиёр Баҳодирович, Сизда «Solidity Group» компаниясини таш­кил этиб, кенг миқёсли қури­лишлар билан шуғулланиш ғояси қандай туғилган?
     – Охирги пайтларда мамлакатимиз бўйлаб барча жабҳаларда, ай­ниқса, қурилиш соҳасида рўй бераётган мислсиз ўзгаришларни кўриб, ҳайратга тушмасликнинг иложи йўқ. Мен уларни синчковлик билан кузатарканман, қалбимда фахр-ифтихор туйғулари жўш ура бошлади. Бора-бора хаёлимда «Шу ишларга баҳоли қудрат ҳисса қўшсак-чи?» деган фикр уйғонди. Қолаверса, муқим қарорга келиш жараёнида Президентимиз томонидан қабул қи­линаётган соҳага доир фармон ва қарорлар, яратиб берилаётган имтиёзлардан беҳад руҳландим.
     – Эшитишимизча, ҳар бир лойиҳангиз ўз концепциясига эга. Сиз уларни ишлаб чиқаётганда хорижлик архитекторлар хизмати ва тажрибаларидан ҳам фойдаланасизми? Қурилиш технологияларини қўллашда кўпроқ нималарга эътибор қаратасиз?
     – 2017 йили Яккасарой туманида амалга оширилган қурилиш бизнинг айни йўналишдаги илк қадамимиз бўлди. Лойиҳамиз «FAMILY HOUSE» деб номланганди. Биз уни ҳар томонлама сифатли бажаришга интилдик. Натижаси кутганимиздан-да, зиёда бўлди. Кўп ўтмай тадбиркорларнинг бизга ишончи ортди ва жамоамизни ўз олдига қўйган мақсадлар сари дадил интилишга ундади. Бунда бой тажрибага эга ва юқори малакали мутахассисларни саралаб ишга олганимиз муҳим аҳамият касб этди. Қо­лаверса, қозоғистонлик мутахассисларни ҳам ўз сафимизга чорладик. Навбатдаги чет эллик ҳамкорлари­миздан бири Буюк Британиядаги инвестор «Odoratus Business LLP» компанияси бўлди.
     Қалбимизда яратувчанликка иш­тиёқ кучайгани ва йирик тадбиркорлардан мадад олганимиз сабабли яқинда «O’ZBEGIM» лойиҳасига қўл урдик. Умид қиламизки, у ҳам Тошкент шаҳрининг энг яхши лойиҳа­ларидан бири бўлиб қолади. Чунки биз ўз олдимизга улуғвор мақсадлар­ни қўйганмиз. Энг муҳими, қўлимизда сайқал топадиган иморатларни узоқ вақт эгалари корига ярайдиган даражада мустаҳкам ва сифатли қилиб қуриш биз учун доимий анъанага айланган. Олий мақсадимиз эса аниқ ва қатъий, у ҳам бўлса, қурган уйларимизда бир неча авлод вакиллари умргузаронлик қилишсин ва доимо бизни яхши ном билан эслашсин.
     Мавриди келганда, мамнуният ила айтишим мумкинки, бугунга келиб, биз уй бозорида ўз ўрнимизга эгамиз. Зеро, рақобат бор жойда олға интилиш ва ривожланиш бўлади. Шунинг учун ҳам ўзимизнинг қудрат­ли техникаларимиз, замонавий ас­боб-ускуналаримиз ва ишончли йирик жамоамиз бор.
     – Шу ўринда «O’ZBEGIM» турар жой мажмуасини қуриш жараёнининг ўзига хос жиҳатлари хусусида қисқача тўхталиб ўтсангиз…
     – Аввало, биз миллатимиз ва миллийлигимизни назарда тутиб, бу ло­йиҳани «O’ZBEGIM» деб номладик. Мутасаддиларни биринчи навбатда режаларимиз билан батафсил таниш­тирдик. Уларга маъқул келгач, бизга шаҳар марказидаги шу жойни беришди. Келгусида бу ерда қурилади­ган уйлар номи ва яшил рангдаги гузал ташқи кўриниши (фасад), гумбазлари билан чет эллик меҳмон­ларни ҳам, инвесторлар ва пойтахтимиз аҳолисини ҳам ўзига жалб қилади. Умид қиламизки, янги лойи­ҳамиз жозибадорлиги билан кўпчилик эътирофига сазовор бўлади.
     – Пойтахтнинг қурилиш бозорида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қурувчини ва қури­лиш объектини тўғри танлаш ҳақида маслаҳатингиз… Квартира харид қилишда Сизни харидор сифатида қайси омиллар ўзига жалб қилган бўлар эди?
     – Тушунарли… Дейлик, сиз икки ёки бир хонали яхши, чиройли квартира сотиб олаяпсиз. Бу пайтда унга қўшиб нима олаётганингизни ҳам билишингиз керак. Икки хонали уй, болалар майдончаси, яшил майдон, уйингиз ёнидаги сартарошхона, кафетерий, ресторан, машғулотлар зали ва ҳоказолар… Сиз ҳаммасини бир ёки икки хонали уйга қўшиб олаётган бўласиз. Боиси, улар сизга ҳам хизмат қилади. Мабодо бир хонали уйингизга беш нафар меҳмон келадиган бўлиб қолса, кафега буюртма беришингиз ва худди 5 хонали уй соҳибидек, уларни хотиржам кутиб олишингиз мумкин.
     – Ташқи қиёфаси тубдан ўзгариб бораётган пойтахтимизнинг келажагини қандай тасаввур қиласиз?
     – Мен Тошкентнинг келажагини янада порлоқ, деб биламан. Негаки, ортда қолган 36 йиллик умрим давомида барча соҳаларда туб ўзга­ришлар рўй берганининг шоҳиди бўлдим. Айниқса, сўнгги беш йилда қурилиш суръати шиддат билан ўс­моқда. Нафақат уй-жой қурилиши, балки туризм ва бошқа йўналишларда ҳам жадал ривожланишлар ку­затилмоқда. Келажакда пойтахтимиз батамом ўзгариб кетади. Унга бир бор қадам ранжида қилган одамнинг яна меҳмон бўлгиси келаверади…
     – «Solidity Group» компаниясининг яқин йилларга мўлжалланган режалари қандай?
     – Келажакда режаларимиз жуда кўп. Жамоамиз билан уларни изчил амалга ошириш йўлида узлуксиз изланаяпмиз. Хусусан, Буюк Британиянинг «Odoratus Business LLP» компанияси билан биргаликда қўшма корхона очиш, ривожланган давлатлардан бир қанчаси билан ҳамкорлик ўрнатиш ниятидамиз. Юртимиз­да яратиб берилаётган шарт-шароитлар, кўплаб имтиёзлар бизни сидқидил­дан ишлашга, янги-янги режалар тузишга ундамоқда.
     Дарвоқе, бугун Тошкентда юзлаб қурилиш компаниялари самарали фаолият юритмоқда. Барча жамоалар бинокорлари ҳалол меҳнатлари билан пойтахтимиз ҳуснига ҳусн қўшиб, эл-юрт дуосини олмоқдалар. Биз уларнинг бундан кейинги иш­ларига ҳам муваффақиятлар тилаймиз.
 
 
Отдел продаж:
+998 90 009 00 09
+998 95 511 00 09

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.