Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 266тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалди, икки киши вафот этди.
Сўнгги кунларда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қайд этилиши кескин ўсмоқда – 2-4 апрель кунлари Ўзбекистонда жами 75 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди.
Манба: Kun.uz