(O´zbek) Бугун олти ҳудудда янги ҳолатлар қайд этилди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

14 май куни Ўзбекистонда жами 33та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 60 нафар бемор тузалди. Шу вақтгача 2136 бемор соғайган, айни вақтда шифохоналарда 498 бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаевнинг телеграм каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвали келтирилди.

Бугун энг кўп янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида қайд этилган – 22 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Шунингдек, Самарқанд (+5), Навоий (+2), Сирдарё (+2), Андижон (+1) ва Наманганда (+1) янги ҳолатлар қайд этилган.

Учта ҳудудда жами 60 бемор тузалиб чиққан – Фарғона (-1), Самарқанд (-26) ва Тошкент (-33). Фарғонада энди битта ҳам касал қолмади ва вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланди.

Айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирус беморларининг 80 фоиз қисми (2136 киши) тузалган. Ҳудудлар кесимида олинса, бу борада энг яхши кўрсаткичлар Бухоро (98 фоиз) ва Андижон (95 фоиз) вилоятлари энг юқори соғайиш кўрсаткичларини қайд этмоқда. Лекин Андижонда сўнгги кунларда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Хоразмда 7 майдан буён, Бухорода эса 9 майдан буён янги ҳолатлар қайд этилмаган, Хоразмда шифохонада қолаётган беморлар сони кўпроқ (23 нафар), Бухорода эса 7 бемор қолган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2645тага етган, шундан 2136 киши соғайган, 11 киши вафот этган, айни вақтда даволанаётган 498 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳволда қолмоқда.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.