(O´zbek) Тиббиёт ОТМларини давлат гранти асосида битирганлар 1 йилгача вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинади — Президент фармони

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги янги фармонни имзолади.

Мазкур фармон билан қуйидаги асосий чора-тадбирлар белгиланмоқда:

1. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш борасида қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга оширади:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч кун муддатда ҳудудларда шаклланган ижобий тажрибадан келиб чиқиб:

  • маҳаллалар ва аҳоли хонадонларида юқумли касалликлар,
  • шу жумладан коронавируснинг олдини олиш, симптомсиз, енгил кечаётган беморлар ва улар билан мулоқотда бўлган шахсларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳар бир оилавий поликлиника ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда мобил гуруҳларни ташкил қилиш;
  • мобил гуруҳлар таркибига биринчи навбатда малакали шифокор ёки инфекционист ҳамда патронаж ҳамшираси киритилишини таъминлаш;
  • мобил гуруҳларни дори-дармон, алоқа, транспорт воситалари ва бошқа зарур асбоб-ускуна ва анжомлар (шахсий ҳимоя воситалари, пульсоксиметр, пирометр ва бошқалар) билан таъминлаш;
  • мобил гуруҳлар учун соддалаштирилган йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларини тизимли йўлга қўйиш, лаборатория текширувидан ўтказишда тирбандликнинг олдини олиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида лаборатория текшируви амалиётига хусусий секторни жалб қилган ҳолда экспресс-тест ва иммунофермент таҳлил усулларини киритиш;

б) алоҳида хизмат кўрсатиш ташкил этилган тиббиёт муассасалари, улардаги бўш койкалар сони, касалларни қабул қилиш ҳолати, касалликка чалинган ва тиббиёт муассасаларида ҳамда бошқа рухсат этилган ҳудудларда даволанаётган беморлар сони, уларнинг ҳолати, дори воситалари, шунингдек зарур лаборатория ва тиббиёт анжомлари ва техникасининг мавжудлиги ҳамда ҳолати юзасидан маълумотларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ижтимоий тармоқларда эълон қилиш;

в) аҳоли томонидан мурожаат қилинганда ҳамда уларда касаллик белгилари аниқланганда тезкорлик билан коронавирус инфекциясига таҳлил олиш ва таҳлил натижаларини уч кунлик муддатда уларни шахсий телефон рақамлари орқали хабардор қилиш;

(ҳал этиладиган масала: шу кунга қадар республика бўйича жами 1,67 миллионга яқин тест таҳлиллари ўтказилган бўлса-да, коронавирусга таҳлил олиш тизими ҳозирги кун талабларига жавоб бермайди, таҳлил натижаларини олиш 10 кун муддатгача чўзилмоқда, бу эса республикадаги ҳақиқий ҳолатни баҳолашга тўсқинлик қилади)

г) ўн кун муддатда тиббиёт муассасалари ўртасидаги ахборот алмашиш тизимини соддалаштириш мақсадида ҳисоботлар тури, даврийлиги ва бошқа қоғозбозликлар билан боғлиқ жараёнларни электрон тизимга ўтказиш орқали кескин қисқартириш;

д) қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда коронавирус касаллигига чалинган беморларга уй шароитида ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартибини жорий қилиш:

·       ҳар бир оилавий поликлиника кесимида умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамшираси учун аниқ хонадонларни тақсимлаш ҳамда умумий назоратни оилавий поликлиника мудири томонидан амалга ошириш;

·       ҳар бир туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида тажрибали шифокорлардан иборат бўлган касалликка чалинган беморларни саралаш ва эвакуация қилиш, даволаш жараёнини мониторинг қилиш гуруҳларини тузиш;

·       Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида бирламчи бўғин шифокорлари билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг врачлари оператив маслаҳатлашиш ва беморлар аҳволини тўғри баҳолай олиш имконини берадиган алоқа тизимини ўрнатиш;

·       ҳар куни касаллиги симптомсиз, енгил кечаётган беморлар, улар билан мулоқотда бўлган шахслар сони, аҳволи, шунингдек даволаш муолажаларини олаётган беморларда касаллик кечиш динамикаси тўғрисидаги маълумотларни оилавий поликлиника мудири томонидан телефон ёки онлайн видеоалоқа тизими орқали туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг оилавий поликлиникалар бўйича координаторига етказиб бориш;

·       уй шароитида даволанаётган беморлар аҳволи динамикасида салбий ўзгаришлар кузатилган тақдирда мобил гуруҳга мурожаат қилиш, беморни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига тегишли бўлган тиббиёт муассасаларига ётқизиш;

е) соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш, ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини соддалаштириш мақсадида:

·       икки ҳафта муддатда қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги мавжуд кичик ва ўрта тиббий ходимлар вакант жойларини тиббиёт таълим муассасалари битирувчилари, пенсионерлар ва бошқа тиббиёт мутахассислигига эга бўлган шахслар орасидан тўлиқ тўлдирилишини таъминлаш;

·       ўн кун муддатда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази билан биргаликда тиббиёт муассасалари умумий клиник лабораторияларининг врач-лаборантларини вирусология лабораторияларида фаолият кўрсатиши учун тайёрлаш, шу жумладан амалий кўникмаларини шакллантириш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил қилиш;

·       ўн беш кун муддатда республикадаги олий таълим муассасаларининг «Биология» таълим йўналишини тугатган битирувчиларини Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, Тошкент тиббиёт академияси ва унинг ҳудудий филиаллари, Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтларида вирусология лабораториясининг врач-лаборанти мутахассислиги бўйича бир ойлик қайта тайёрлаш курсларини йўлга қўйиш(Натижадабиргина 2019-2020 ўқув йилида «Биология» таълим йўналишини 1 мингга яқин битирувчилар тамомлаган бўлиб, қисқа муддатли ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш орқали мавжуд кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланиб, Республика бўйича мавжуд 16 та вирусология лабораторияларига кадрлар етиштириб берилади).

·       коронавирус пандемиясини бартараф этиш бўйича эълон қилинган карантин тадбирлари якунига қадар барча тиббиёт олий таълим муассасаларининг давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчиларини 1 йилгача бўлган муддатга вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилиш. Бунда вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинаётган мутахассислар учун уй-жой ва бошқа қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ харажатларни тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

·       ўн кун муддатда Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази

ҳудудий бўлинмаларининг тиббий ходимларини «валеолог» мутахассислигига қайта ихтисослаштириш бўйича бир ойлик қисқа муддатли онлайн курсларни ташкил қилиш; (натижада: валеология йўналиши бўйича қишлоқ врачлик пунктлари (817 та), оилавий поликлиникаларда (984 та) фаолият олиб борадиган ҳамширалар, психологлар ва ижтимоий ходимлар малакаси оширилади)

ж) Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш

ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан бирламчи тиббий-санитария муассасаларини (қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар) жалб қилган ҳолда ҳар бир хонадонда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли одатларга қарши курашиш, тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия, спорт ва тўғри овқатланишни фаол тарғиб қилиш бўйича доимий равишда зарур чоралар кўриб бориш.

Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.