Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Савдоларнинг 14,9 фоизга ўсиши билан компания 2016 йилдан бери биринчи марта етакчиликни тиклади.
Apple яна сотилган смартфонлар сони бўйича дунёда биринчиликка чиқиб, Samsung’ни иккинчи ўринга суриб қўйди, деб ёзади “Financial Times” нашри. Сўнгги марта Apple 2016 йилнинг тўртинчи чорагида етакчилик қилган эди.
2020 йилнинг сўнгги чорагида Apple деярли 80 миллион дона смартфон сотди ва Gartner ҳисоб-китобларига кўра, бозор улуши 20,8 фоизни ташкил этди. 2019 йилнинг тўртинчи чорагига нисбатан савдолар 14,9 фоизга ўсди.
Samsung 62 миллион дона сотилганлиги билан иккинчи ўринга тушиб кетди. Тўртинчи чоракда компаниянинг савдо ҳажми йил давомида 12 ва 15 фоизга камайди. Бунинг асосий сабаби сифатида Хитойнинг Oppo, Xiaomi ва Vivo брендлари ўрта бозор сегментида ўз улушини ошириши, Apple эса премиум сегментида устунлик қилгани кўрсатилган.
Учинчи ва тўртинчи ўринларни Хитойнинг Xiaomi ва Oppo компаниялари эгаллади. Кучли бешликни Huawei банд қилган.