(O´zbek) Ташқи ишлар вазири ўринбосари ИҲТ Бош котиби билан учрашди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Теҳрон шаҳри (Эрон)га ташриф билан борган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳоди Сулаймонпур билан учрашди.
     Томонлар Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболини муҳокама қилдилар, режалаштирилган қўшма тадбирлар, хусусан, шу йили ташкилотга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги ва туризм вазирларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича фикр алмашдилар.
     2021 йил 4 мартда видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
     ИҲТ Бош котиби Ўзбекистон раҳбарининг таклифлари ташкилотга аъзо мамлакатлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олингани ҳамда қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.
     Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар доирасида тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар манфаатини ҳимоя қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.
     Шу нуқтаи назардан сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг тузилмага аъзо давлатлар билан умумий товар айланмаси ҳажми бир ярим баравар ошиб, 9 миллиард долларни ташкил этгани айтилди. Ўзбекистонда ИҲТга аъзо мамлакатларнинг 5 мингга яқин корхонаси фаолият кўрсатмоқда.
     Ташкилот Бош котиби жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.
Музокара чоғида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги алоқаларга доир бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.
 
 
Манба: uza.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.