Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мамлакатда 1 ҳафтада 3 кунни дам олиш қилиб, ишни 32 соатга тушириш режалаштирилмоқда. Айни пайтда синов 3000–6000 ходим ишлайдиган 200га яқин компанияда ўтказилаётир.
Тажриба 3 йил давом этади. 1 йилда компаниялар зарарининг 100 фоиз, 2 йил 50, 3 йилда эса 33 фоизини давлат қоплаб бериши кўзда тутилган. Тажриба ўзини оқласа, бутун Испания 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиши мумкин.
Бу билан иш сифати, ходимлар руҳий саломатлигини яхшилаш кўзда тутилган. Ишчиларнинг 1 кун кам ишга бориши иқлим ўзгаришига қарши курашда ёрдам бериши айтилмоқда.