Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Дунё бўйлаб “Forbes” рўйхатининг биринчи ўнталигининг умумий ҳолати бир кунда 23 миллиард доллардан зиёдга камайди. Элон Маск “Tesla” акциялари сотилгандан сўнг капитали дарҳол 10 миллиард долларга камайган «анти-лидер» бўлиб чиқди.
Кун охиридаги энг яхши 10 миллиардерлар орасида фақат инвестор Уоррен Баффетнинг бойлиги 0,5 миллиард долларга ўсиб 96,5 миллиард долларни ташкил этди. Капиталнинг кунлик энг катта пасайиши “Tesla” бош директори Элон Маскга тегишли бўлиб, 9,9 миллиард долларга пасайиб, ҳар бир акция учун нарх 653,16 долларни ташкил этди. Шу сабабли Маск яна “Forbes” рейтингининг учинчи қаторига ўтди. Иккинчи ўринни Европанинг энг бой одами ва Louis Vuitton эгаси Бернард Арно эгаллаб олди. Унинг бойлиги 0,5 миллиард долларга камайиб, 162,6 миллиард долларни ташкил этди.
“Forbes” талқинига кўра, дунёдаги энг бой ишбилармони Amazon раҳбари Жефф Безос биринчи ўринда қолди, аммо унинг бойлиги ҳам сезиларли равишда — 5,7 миллиард долларга камайди ва бойлиги 178,1 миллиард долларни ташкил этмоқда. Пайшанба куни Amazon акциялари 3,44 фоизга камайди. Google асосчилари – Ларри Пейжнинг бойлиги 2,3 миллиард долларга, Сергей Брин бойлиги эса 2,2 миллиард долларга камайди. Ҳозир Пейжнинг капитали 88,6 миллиард, Бринники эса 86 миллиард долларга баҳоланмоқда. Facebook раҳбари Марк Цукерберг бир кунда 1,9 миллиард доллар йўқотди, энди унинг бойлиги 101,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.