Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Microsoft компанияси Discord ижтимоий тармоғини 10 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, Epic Games ва Amazon ҳам ушбу битимга қизиқиш билдиришган.
Хабарларга кўра, Discord Microsoft билан музокаралар олиб бормоқда. Лекин, иккала компания вакиллари ҳам миш-мишларга изоҳ беришдан бош тортди.
2020 йил июль ойида Discordʼга 100 миллион доллар сармоя киритилди, натижада компаниянинг қиймати 3,5 миллиард долларга етди. Хизматнинг ўртача ойлик аудиторияси 140 миллион кишидан ошади.
манба: rb.ru