(O´zbek) Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан 2021—2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқланмоқда

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Стратегияда:
     “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида” ва “Хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунлар лойиҳасини ишлаб чиқиш;
     давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш мезонларини (табиий монополия, стратегик манфаат соҳасида фаолият юритадиган ва бошқ.) белгилаш, ҳар йили ушбу мезонлардан келиб чиқиб, “сот ёки тушунтир” тамойили, яъни агар маълум бир корхонани давлатда ушлаб туришнинг зарурати асослаб берилмаса сотишга мажбур бўладиган янги амалиёт жорий этилади;
     давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан тижорат ва нотижорат мақсадларни белгилаш, давлат иштирокидаги корхоналар ва нодавлат юридик шахслар учун тенг шароит яратиш, жумладан барча давлат унитар корхоналарини хўжалик жамиятларига айлантириш, давлатнинг мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) ва тартибга солувчи функцияларини ажратиш;
     бошқарув органлари аъзоларини босқичма-босқич танлов асосида сайлаш, кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни жалб этиш, унинг қошида қўмиталар ташкил этиш, тафтиш комиссиялари фаолиятини тугатиш;
     давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижро этувчи органи ва кузатув кенгаши аъзоларини корпоратив бошқарув тамойиллари (акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва муассис қарорлари) асосида улар томонидан мустақил равишда сайлаш (тайинлаш);
     давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши, ички аудит хизмати, кузатув кенгаши таркибида аудит қўмитаси ташкил этиш;
     давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг натижалари тўғрисида йиғма ҳисобот шакллантириш ва 2022 йилдан бошлаб, ҳар йили Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш.
     Шу билан бирга, ижроия органи ва кузатув кенгаши аъзолари ваколатларини бир йилдан уч йилгача узайтириш ҳамда давлатнинг “олтин акция” махсус ҳуқуқини бекор қилиш кўзда тутилмоқда.
 
 
Манба: @davletov.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.