(O´zbek) Кон-металлургия саноати корхоналарида стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш мезонлари

1/2021

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Кон-металлургия саноати Ўзбекистон иқтисодиёти­нинг локомотиви ҳисоб­ланади. Айнан у қайта ишлаш секторининг му­ҳим тармоқларидан бири бўлиб, мамлакатимиз экспорт сало­ҳиятининг ошишида салмоқли ўрин тутади.
     Бугунги кунда юртимизда кон-металлургия саноатини жадал ривожлантириш, шу жумладан, геологик тадқиқотлар ва хорижий инвестицияларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур соҳа­да барқарор ривожланиш стратегиясига эга бўлган Навоий кон-металлургия комбинатининг ютуқлари эътирофга лойиқ.
     Президентимизнинг 2017 йил 1 мартдаги «Навоий кон-металлургия комбинатида 2026 йилгача қиммат­баҳо металлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Дастури тўғрисида»ги қа­рорига мувофиқ комбинатда умумий қиймати 3 418 миллион доллар бўлган 27 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган. Дастур доирасида 2017-2020 йилларда жами 1 682 миллион доллар капитал қў­йилмалар ўзлаштирилди, умумий қиймати 1 480 миллион долларга тенг 10 та лойиҳа ишга туширилди ва 8 300 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. Ўз навбатида олтин ишлаб чи­қариш ҳажми 10 фоизга, кумуш ишлаб чиқариш эса 45 фоизга ошди.
     Ривожланган давлатлар тажрибаси шундан далолат берадики, мамлакатнинг муваффаққиятли ижти­моий-иқтисодий ривожланиши кўп жиҳатдан стратегик режалаштириш­дан давлат бошқаруви инструменти сифатида фойдаланишга боғлиқ. Бундай режалаштиришнинг асосини мамлакат миқёсида, унинг ҳудудлари ва тармоқлари бўйича ишлаб чиқил­ган ўрта ва узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозлари, стратегиялари ва концепциялари ташкил қилади.
     Белгиланган мақсадга эришиш йўлида ресурслардан самарали фойдаланиш ва, энг асосийси, мақсадга эришишнинг оптимал йўлларини иш­лаб чиқиш учун тўғри қарорлар қа­бул қилиш бўйича объектив маълумотларни тақдим этадиган восита – бу стратегик бошқарув ҳисобидир. Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда стратегик бош­қарув ҳисоби стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида ахборот таъминоти шаклланадиган бошқарув ҳисобининг бир йўналиши сифатида келтирилади.
     Стратегик бошқарув ҳисобининг нисбатан қисқа муддат мобайнида алоҳида илмий йўналиш сифатида шаклланиб келаётганлиги мазкур со­ҳанинг концептуал асослари етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги, стратегик бошқарув ҳисобининг хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб-таҳлил тизимидаги ўрни тўғрисидаги мунозарали саволларнинг мавжудлиги ва терминологик равшанликнинг йўқлигидан далолат беради. Қолаверса, стратегик бошқарув ҳи­соби методологиясини такомиллаш­тириш бўйича назарий ва амалий ишланмаларнинг етарли эмаслиги мазкур ҳисоб назарияси ҳамда амалиётини янада чуқурроқ тадқиқ қи­лиш заруриятини келтириб чиқаради.
     Кон-металлургия саноати корхоналарида caмapaли тapздa тaшкил қилингaн вa юpитилaётгaн cтpaтегик бoшқapув ҳиcoби тизими paҳбapлap­га cтpaтегик бoшқapув қapopлapи қa­бул қилиши учун мaълумoтлapни кaмидa 3 ўлчaмдa тaқдим этиши кеpaк:
     ● мулк эгaлapи (aкциядopлap) манфаатларини ҳиcoбгa oлгaн ҳoлдa;
     ● хўжaлик юpитувчи cубъектнинг мaвжуд pеcуpcлapи вa билим caлoҳиятини ҳиcoбгa oлгaн ҳoлдa;
     ● фаолиятгa тaъcиp кўрсатувчи тaшқи муҳит oмиллapини ҳиcoбгa oлгaн ҳoлдa.
     Қайд этиш жоизки, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини бош­қаришда билим тoмoнидaн ёндaшув нaфaқaт cтpaтегик бoшқapув ҳиcoби пpедмети дoиpacини кенгaйтиpиши, бaлки унинг умумий cтpaтегик бoш­қapув тизимидaги ўpнини тўлиқ acocлaш имкoниятини беpaди.
 
 
Умиджон КОСТАЕВ,
Навоий кон-металлургия комбинати режа-иқтисод
бўлими бошлиғи, иқтисод фанлари доктори
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.