(O´zbek) “Artel” Танзанияга 100 000 долларлик маиший техника экспорт қилди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     “Artel” компанияси маиший техника ва электроника экспорти ҳудудларини фаол кенгайтиришни давом эттирмоқда.
Африка қитъасининг шарқий қисмида жойлашган Танзания Бирлашган Республикаси компаниянинг янги бизнес ҳамкорига айланди. Вакиллар билан муҳокамалардан сўнг, ҳар икки томонлама ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди. Шуни таъкидлаш лозимки, “Artel” томонидан ўтган қисқа вақт ичида телевизорларнинг биринчи, 100 000 АҚШ доллари ҳажмидаги жўнатмаси амалга оширилди.
     Бугунги кунда “Artel” маҳсулотларига бўлган талаб чет эл бозорларида кундан кунга ошиб бормоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввал миллий корхона ўз маҳсулотларини Яман Республикасига экспорт қилишни бошлаган эди. 2020 йилда умумий экспорт миқдори эса 2019 йилга нисбатан 32 фоизга ўсган эди. Маиший техника экспортида кузатилаётган бу каби жадал ўсиш “Artel” брендининг нафақат МДҲ давлатларидаги, балки бутун дунёдаги мавқейи ва таниқлилигига ижобий таъсир кўрсатади. Экспортнинг ривожи эса нафақат компания иқтисодига, балки мамлакатимиз ривожига ҳам самарали ҳиссасини қўшади.
 
 
Манба: yuz.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.