Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон Молия вазирлиги, «Ўзтрансгаз», ВЭБ.РФ, Россиянинг экспорт кредитлари ва инвестицияларини суғурталаш агентлиги ва «Газпромбанк» Ўзбекистонда газ транспорт тизимини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди, деб хабар берган «gazeta.uz» нашри ВЭБ.РФ матбуот хизмати маълумотига асосланиб.
Томонлар 618 миллион долларгача синдикатланган кредит ташкил этиш имкониятини кўриб чиқадилар.
«ВЭБ.РФ Россия нефть маҳсулотларини Ўзбекистоннинг нефть ва газ соҳасида тарғиб қилиш учун шароит яратмоқда. Синдикатланган кредит миқдорининг камида 50 фоизи Россия маҳсулот ва хизматларининг экспорт тўловлари учун сарфланади», – деди ВЭБ.РФ раиси ўринбосари, бошқарув аъзоси Даниил Алгульян.