(O´zbek) Ўзбекистон инновацион тизимини модернизация қилишга 50 млн доллар ажратилади

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Вазирлар Маҳкамаси томонидан 3.04.2021 йилдаги «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 172-сон қарор қабул қилинди.
     Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш бўйича лойиҳани молиялаштириш учун Жаҳон банки томонидан Халқаро тараққиёт уюшмасининг 50 млн АҚШ доллари эквивалентида кредити ажратилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Лойиҳа 2021–2026 йилларда амалга оширилади, бунда кредит 30 йил муддатга, 5 йил имтиёзли давр билан берилади.
     Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил қилиш, зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда хорижий консультантларни жалб қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасида алоҳида имзоланадиган Бўнак келишуви доирасида 1 924 минг АҚШ доллари эквивалентида қарз ажратилди.
     Инновацион ривожланиш вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш, шунингдек Халқаро тараққиёт жамғармаси қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ҳисобланади.
     Кредит маблағлари биотехнологияларни ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, сунъий интеллектни жорий этиш, қайта тикланувчи энергетика, чорвачилик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга оид лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
     ХТУ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳамда мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
     «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси бўйича қуйидагилар тасдиқланди:
     • лойиҳанинг асосий параметрлари;
     • лойиҳа маблағларидан фойдаланиш схемаси;
     • Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳамда мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали.
     Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.04.2021 йилдан кучга кирди.
 
 
Манба: yuz.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.