Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2021 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг соф халқаро олтин-валюта захиралари ой давомида 589,1 млн долларга камайиб, 32,6 млрд долларни ташкил этди, дея хабар берган Марказий банк. Жумладан, Ўзбекистон соф халқаро захиралари жорий йил бошига нисбатан 2,2 млрд долларга ёки 6,5 фоизга камайди.
Мамлакатнинг олтин-валюта захиралари кетма-кет уч ойдан бери қисқармоқда. Март ойида захирадаги олтин 0,2 млн троя унциясига (6,2 тоннага яқин) кўпайиб, жами 11,4 млн унцияга (323 тоннага яқин) етди. Бироқ ушбу захиралар қиймати март ойидаги арзонлашувдан кейин 450,9 млн долларга камайди.
Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захиралари ҳам 132,4 млрн долларга камайди.