(O´zbek) Билл Гейтс Microsoft компаниясининг директорлар кенгашидан истеъфога чиқарилди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Microsoft компаниясининг асосчиси, америкалик миллиардер Билл Гейтс ўз ходими билан “нотўғри муносабатлар”да айблангани учун компания директорлар кенгашидан истеъфога чиқарилди. Унинг вакили эса кетиш сабабини “хайрия ишларига вақт ажратиш” билан изоҳлади.

“The Wall Street” журналининг хабарига кўра, Microsoft компаниясининг директорлар кенгаши, Microsoft компаниясидаги аёл муҳандиснинг миллиардер хўжайини билан “кўп йиллар давомида ишқий муносабатда бўлганман” деб хат ёзишидан аввал ушбу айбловларни текшириш учун юридик фирма билан келишиб олган.

Текширув давомида кенгашнинг айрим аъзолари Билл Гейтс 1975 йилда асос солган Microsoft компаниясининг президенти бўлиб қолиши ноўрин деган қарорга келган. Бироқ газета билан суҳбатлашган номаълум шахс томонидан берилган маълумотларга кўра, Гейтс тергов тугамагунча кенгаш таркибидан чиқиб кетган ва кенгаш бу масала бўйича қарор қабул қилган.

Билл Гейтснинг вакили эса қарийб 20 йил олдин унинг ишқий муносабатда бўлгани ва бу муносабатлар кейинчалик тинчлик билан тугаганини ҳақида билдирган.

Вакил Гейтснинг директорлар кенгашини тарк этиш тўғрисидаги қарорининг бу воқеага алоқаси йўқлигини таъкидлаб, “Aслида у бир неча йил олдин бошлаган хайрия ишларига кўпроқ вақт ажратмоқчи” деган сўзлар билан хабарини якунлаган.

Microsoft компанияси текширув бошланганлигини тасдиқлаб, шикоят келиб тушганлиги ва “директорлар кенгаши қўмитаси ташқи юридик фирма ёрдамида текширув бошлагани” ҳақида хабар берди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.