(O´zbek) Ўзбекистон иқтисодиётида ўсиш кузатилди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2021 йилнинг январь-март ойларида республика иқтисодиёти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,0 фоизга ўсган бўлиб, бу давр мобайнида давлат бюджети даромадлари 33,9 триллион сўмни, харажатлари эса 34,1 триллион сўмни ташкил этган.
     Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.
     Ҳисоботда таъкидланишича, 2021 йилда ҳам COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган глобал иқтисодий инқироз натижасида ташқи иқтисодий ҳолат бўйича хатарлар ноаниқлиги юқорилигича сақланиб қолмоқда.
     2021 йилнинг январь-март ойларида республикамиз иқтисодиёти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,0 фоизга ўсган бўлиб (2020 йилнинг 1-чорагида 4,6%), ялпи ички маҳсулот ҳажми 128,6 триллион сўмни ташкил этди. Иқтисодий ўсиш саноат 3,8 фоиз, қурилиш 0,5 фоиз, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 3,1 фоиз ҳамда хизматлар 2,8 фоизга ўсиши билан таъминланган.
     Инфляция даражаси йиллик нисбатда 10,9 фоизни, ўтган йилнинг январь-мартига нисбатан эса 2,7 фоизни ташкил этди. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари йиллик инфляция кўрсаткичини 5,9 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,1 фоиз, хизматлар эса 1,9 фоизга оширди.
     Маълум қилинишича, 2021 йилнинг биринчи чорагида давлат бюджети даромадлари 33,9 триллион сўмни, харажатлари эса 34,1 триллион сўмни ташкил этган.
     2021 йилнинг биринчи чорагида ижтимоий харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21 фоизга оширилиб 18,2 триллион сўмни ташкил қилган, давлат бюджети тақчиллиги эса 188,2 миллиард сўмни ташкил этган. Ушбу тақчиллик халқаро молия институтларидан жалб қилинган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан қопланган.
 
 
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.