Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
“General Motors” билан альянс шартномаси доирасида “UzAuto Motors” Chevrolet оммавий бозорида сотиладиган транспорт воситаларини Украинада сотишни бошлади.
Компания Украина бозорида учта моделни — А-классли Chevrolet Spark модели ва B классли Chevrolet Cobalt ва Nexia седанларини намойиш этди.
Chevrolet автомобилларининг Украинадаги сотуви ва хизмат кўрсатишини бутун мамлакат бўйлаб дилерлик тармоғини ривожлантиришни режалаштирган расмий дистрибютори бошқаради.