Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мазкур валюта бир сонияда камида 250 мингта транзакцияларни амалга ошира олади.
“Хитой халқ банки” Сюнъань ҳудудида маошларни тўлаш учун миллий рақамли валюта (CBDC)ни синаб кўрди. Бу ҳақида CoinDesk хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, миллий рақамли валютада маошларни тўлаш бўйича синовда марказий банк ҳудудий бўлими, “Хитой халқ банки” филиали ва Хитой тараққиёт ва ислоҳотлар комиссияси қатнашган. Маошлар блокчейн асосидаги махсус платформа ёрдамида ишчиларга тарқатилган.
Маҳаллий ҳокимиятнинг билдиришича, мазкур технология билан маош тўлаш жараёни тезлашган ва шаффофлашган.
“Хитой халқ банки” расмийларининг айтишича, CBDC бир сонияда камида 250 мингта транзакцияларни амалга оширади ва охирги бир йилда Хитойда рақамли валюта билан савдо қилиш улуши 50 фоиздан кўпроқ миқдорда ошган.