Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Компания Stinger ва Karnaval савдолари бошланганини эълон қилди.
Kia Ўзбекистонда янги моделларни сотишни бошлади. Компания аввалига фақат иккита — Seltos ва К5 моделларини таклиф қилган бўлса, рўйхатга Sorento (429,9 миллион сўмдан) ва Soul (219,9 миллион сўмдан) ҳам қўшилди.
Бундан ташқари, компания Stinger ва Karnaval савдолари бошланганини эълон қилди.
Маълумот учун, Kia 2020 йил кузида Ўзбекистонда автомобилларни йиғишни бошлади. Компаниянинг таъкидлашича, Жиззахдаги ишлаб чиқариш линияси Kia компаниясининг Россиядаги штаб-квартираси назорати остида яратилган.
Шунингдек, биринчи босқичда янги корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 мингта автомобилни ташкил қилиши айтилганди. Режа бўйича келажакда пайвандлаш ва бўяш цехлари ишга туширилгач, у 100 мингтагача кўпайиши керак.