Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Сотув ишлари учун алоҳида “BytePlus” бўлинмаси очилган бўлиб, у орқали компания TikTok’да фойдаланилган сунъий интеллектнинг айрим технологияларини сотади.
Шунингдек, компания видеолардаги кўрувчилар сони қандай ошириш тўғрисидаги алгоритмларни ҳам сотмоқда.
“BytePlus” таклифлари орасида матн ва нутқ учун автоматик таржима технологиялари, видео эффектлар ва маълумотларни таҳлил қилиш воситалари ҳам мавжуд.
Шунинг баробарида компания компьютернинг кўриш технологиясини жорий этди. У камеранинг олдида фойдаланувчилар рақсга тушганда ёки имо-ишора қилаётганда тананинг 18 нуқтасини бошдан-оёқ аниқлай олади. Ишлаб чиқувчилар тизимни гўзаллик ва мода дастурларига таклиф қилишни режалаштирган.