(O´zbek) Тошкент шаҳрида Visa картасидан фойдаланувчилар учун ажойиб янгилик

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Энди пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари Visa контактсиз тўлов карталари, бошқа тўлов тизимларининг карталари, шунингдек, АТТО транспорт карталари ёрдамида метрода ва автобусларда тўловларни тез ва қулай тарзда тўлашлари мумкин.
     Visa «АТТО» МЧЖ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ билан ҳамкорликда пойтахтдаги жамоат транспортида тарифларни контактсиз тўлаш технологияларини жорий қилмоқда.
     Контактсиз тўловни жорий этиш йўловчиларга қулай, тез ва хавфсиз равишда саёҳат учун тўловларни, транспорт операторига – йўловчиларни ташиш ва ҳисобга олиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, турли транспорт тизимлари билан боғлиқ харажатларни камайтириш имконини беради.
     Лойиҳанинг биринчи босқичида йўловчилар шаҳардаги 1100 автобусда, шунингдек, Тошкентнинг барча метро станцияларида контактсиз тўловлардан фойдаланишлари мумкин.
     Тўловни амалга ошириш учун контактсиз картани контактсиз тўловни қабул қилиш белгиси билан белгиланган валидаторга қўйиш кифоя. Лойиҳа иштирокчилари пойтахтда яна 700 та йўналтирилган таксиларни контактсиз валидаторлар билан жиҳозлашни, шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида тарифларни контактсиз тўлашни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
     Маълумот учун, Visa бунгача Фарғона ва Самарқандда жамоат транспортида контактсиз тўловлар билан тажриба лойиҳалари амалга оширган эди.
Манба: anons.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.