Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Халқаро валюта жамғармасининг ёзишича, Ўзбекистон аҳолисининг 88,7 фоизини эмлашга етадиган вакцинани ғамлай олган, яъни COVAX дастури доирасида ва бошқа икки томонлама шартномалар орқали харид қилиш/олиб келиш бўйича келишувларга эришган. Бу МДҲдаги энг яхши кўрсаткич.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 29 июль куни Ўзбекистонга яна 17,9 млн доза вакцина олиб келиниши кутилаётганини, аҳолини эмлаш ҳукуматнинг устувор йўналиши бўлишини айтган эди.
Ваъда қилинган вакциналардан 3 млн Moderna вакцинаси бугун мамлакат бўйлаб фаол қўлланилмоқда. Бундан ташқари, 1,2 млн доза Pfizer/Bio N Tech, 12 млн доза ZF-UZ-VAC-2001 ҳамда 1,7 млн доза “Спутник V” вакциналари олиб келиниши/ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.
29 июлга қадар қарийб 10 млн доза вакцина мамлакатга олиб келинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 ноябрга қадар аҳолининг 70 фоизини эмлашни режалаштирмоқда. Ҳозирда эмлаш ишлари жадаллашди, кеча, масалан, 300 мингдан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Манба: https://t.me/davletovuz