(O´zbek) Саудия Арабистони ишбилармонлари Ўзбекистонда

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон—Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг 2-йиғилиши бўлиб ўтди.
     Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси, Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси А.Икрамов, ACWA Power компанияси раиси, Саудия Арабистони-Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси М.Аббунайн, икки мамлакатнинг ишбилармон доира вакиллари иштирок этди, деб ёзди Палата матбуот хизмати.
     Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ўз нутқида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик алоқалари сўнгги 2 йил ичида ниҳоятда жадал ривожланиб бораётгани, қисқа муддат ичида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида манфаатли лойиҳалар амалга оширилгани таъкидлади. Бунга мисол қилиб “Uzbekistan Airways” АЖ ва “Flynas” авиакомпанияси ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми натижасида 2021 йил 5 август куни Саудия авиакомпанияси томонидан Риёз-Тошкент авиарейсини биринчи маротаба йўлга қўйиш имкони яратилганини келтириш мумкин.
     Тадбир давомида икки мамлакат ишбилармон вакиллари томонидан турли тармоқларда инвестициявий ҳамкорлик масалалари, транспорт, автомобиль йўллари қуриш ва реконструкция қилиш борасидаги инфратузилмавий лойиҳалар, туризм, тиббиёт соҳасида ҳамкорлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан мамлакатларнинг инвестицион салоҳияти ва соҳалар кесимида ҳамкорлик қилиш бўйича мавжуд имкониятлар тақдимоти ўтказилди.
     Маълумот учун, Саудиялик ишбилармонлар иштирокида Ўзбекистонда 38 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, улардан 14 таси 100 фоиз Саудия капитали асосида иш олиб боради.
Манба: chamber.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.