(O´zbek) Саудия Арабистони хайрия жамғармаси Ўзбекистонга 500 минг АҚШ доллари ажратди

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов “Alwaleed Philanthropies” хайрия жамғармаси бош котиби Самия бинт Абдулмажид Ол Сауд билан музокаралар ўтказди.
     Мулоқот чоғида жамғарма томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларга кўрсатилаётган беғараз молиявий ёрдамнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
    Суҳбат аввалида Ламия Ол Сауд Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганидан мамнунлигини ва уни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.
     Жамғарма раҳбари шаҳзода Алвалид бин Талол томонидан муайян лойиҳалар учун жами 500 минг АҚШ доллари ажратишга розилик билдирилганини маълум қилди. Ушбу маблағларнинг 200 минг доллари Оролбўйи минтақаси инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармасига, 150 минг доллари эса «Ҳунарманд» уюшмасининг «Тупроққалъа туманида уй шароитида қўлда гилам тўқиш цехини барпо этиш» лойиҳасига тақдим этилганини қайд этди.
     Бундан ташқари, Ламия Ол Сауд “Zamin” Халқаро жамоат фондининг «Эшитиш қобилияти қийин бўлган болалар таълимини ривожлантириш» дастурига 150 минг доллар ажратилиши юзасидан қисқа муддатларда шартнома имзоланишини тасдиқлади.
     Суҳбатдош, шунингдек, Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида жамғарма делегациясининг мамлакатимизга амалий сафар билан келишга тайёрлигини билдирди.
Манба: dunyo.info

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.