Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон тадбиркорлари учун www.skladi.uz омборхона ахборот-логистик портал орқали қўшимча имкониятлар яратиляпти.
Ўзбекистон Логистикаси уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги кўмагида янги «Ўзбекистон омборхоналари ва Логистик марказлари»
www.skladi.uz рақамли платформа яратди.
Рақамли платформа замонавий технологияларга асосан тузилган ва Ўзбекистон омборхоналари ва Логистик марказларининг хизматларига кундан-кунга ўсиб бораётган талабларни қондиришга йўналтирилган.
Рақамли логистика — «Ўзбекистон омборхоналари ва Логистик марказлари» бутун республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатдаги логистик марказларнинг жойлашув манзиллари ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олади.
Ўзбекистонлик ва чет эллик тадбиркорлар омборхона ёки логистик марказнинг товарлар номенклатураси бўйича ихтисоси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва тез айнийдиган озуқа маҳсулотлари учун совиткич омборхоналар ҳақида маълумот олиши мумкин бўлади.
Шунингдек, омборхона, омборхона ускуналари ва юк юкловчи-туширувчи техникаларнинг сотуви, ижараси ва харидини, кўзда тутувчи «махсус таклиф», ҳамда сақлаш учун аризалар қабул қилиш алоҳида функцияси кўзда тутилган.
Порталда «ишлаб чиқарувчилар каталоги» бўлими мавжуд бўлиб, унда омборхона ускуналар ва техникаларини ишлаб чиқарувчи компания ва ташкилотлар рўйхати, шунингдек улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар номенклатураси жойлаштирилган.
Мазкур платформа омборхона ва логистик марказлар эгалари манфаатларига (юк тушириш ва юклаш учун бўш майдонларни кўпайтириш), ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва омборхона ускуналари ва техникасининг сотувини амалга оширадиган савдо компанияларга ҳам бирдек хизмат кўрсатади.
Ўзбекистон логистик Уюшмаси миллий ва хорижий тадбиркорларни Ўзбекистон омборхоналари ва Логистик марказлари» рақамли платформаси иши бошланиши ҳақида хабардор қилади ва www.skladi.uz да рўйхатдан ўтказишни, шунингдек компания ҳақида, омборхона хизматлари ва омборхона ускуналари ва техника ишлаб чиқариш ҳақида бепул маълумот жойлаштиришни таклиф қилади.