Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Ўзбекистоннинг БМТ Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг «Қуруқлик портлари» тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга қўшилиши тўғрисидаги қарорни имзолади.
Юкларни денгиз орқали ташиш процедураларини соддалаштиришга қаратилган «Қуруқлик портлари» тўғрисидаги битим 2013 йил 1 май куни Бангкокда имзоланган.
Халқаро аҳамиятга эга «қуруқлик порти» деганда бир ёки ундан ортиқ транспорт турлари билан боғланган; қайта ишлаш, вақтинча сақлаш ва халқаро савдо жараёнида ташилаётган юкларни қонуний талабларга кўра кўрикдан ўтказишга ҳамда тегишли божхона назорати функциялари ва расмийлаштиришни амалга оширишга мўлжалланган логистик марказга эга мамлакат ҳудудидаги жой тушунилади.
«Қуруқлик портларига» эгалик ҳуқуқи давлат, хусусий ёки давлат-хусусий шериклик шарти билан бўлиши мумкин.
Халқаро шартномани тадбиқ этиш бўйича масъул орган сифатида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги белгиланган.