(O´zbek) «Ўзбекнефтгаз» Лондон фонд биржасига $700 млнлик халқаро облигацияларни жойлаштиради

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Ўзбекнефтгаз» ноябрь ойида Лондон фонд биржасига 700 млн долларлик қийматдаги халқаро облигацияларни жойлаштиради. Ундан тушган маблағлар эса жамият эҳтиёжларига сарфланади.

     3 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть ва газ тармоғи трансформациясини амалга оширишда ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги [668-сон] қарори қабул қилинди.
     Ҳужжат билан Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ 2021 йил ноябрь ойида 700 млн АҚШ доллари миқдоригача халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштиришни ташкиллаштиради. Халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида (The London Stock Exchange) жойлаштириш режалаштирилган.
     «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштиришдан тушган маблағлари Молия вазирлиги Ғазначилигида «Ўзбекнефтгаз» ҳисобрақамига ўтказилади ва жамият эҳтиёжларига йўналтирилади.

Бундан «Ўзбекнефтгаз» АЖга қуйидагилар юклатилди:
     Мавжуд қарз битимларида шунингдек, ушбу қарорда кўзда тутилган халқаро облигацияларни чиқариш учун эмисся рисоласида қабул қилинган молиявий шарт ва талаблар (ковенантлар) бузилмаслиги ва тегишли давр мобайнида бажарилиши;
     Халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштиришда зарур ҳисобланадиган расмий ҳужжатларда (шу жумладан, эмиссия рисоласида) жамиятнинг барча фаолият йўналишлари ҳамда берилган кафолатлари билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг ёритиб берилишини таъминлаш.
    «Ўзбекнефтгаз» АЖга истисно тариқасида тўғридан-тўғри музокаралар асосида ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКдан экспертизадан ва рўйхатдан ўтказмасдан қуйидагиларни амалга оширишга рухсат берилади:
     «Ernst & Young» халқаро аудиторлик ташкилоти билан «Ўзбекнефтгаз»нинг 2021 йил молиявий ҳисоботларини ташқи аудитдан ўтказиш ва аудиторлик ташкилотнинг комфорт хатини бериш хизматларини бажаришга;
Ташкилотчи компаниялар ёки уларнинг афилланган шахслари билан хизматлар кўрсатишга;
     Халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш доирасида ишончли вакил — BNY Mellon Corporate Trustee Services Limited, тўлов агенти — The Bank of Nyu York Mellon (London Branch), листинг ва рўйхатга олувчи агенти — The Bank of Nyu York Mellon SA/NV (Dublin Branch) компаниялари билан тегишли процессуал хизматлар кўрсатишга;
Лондон фонд биржаси билан халқаро облигацияларни жойлаштиришга.

Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.