(O´zbek) 2022 йил учун жалб қилинадиган ташқи ва ички қарз лимити 4,5 млрд доллар этиб белгиланмоқда

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ҳисоб палатасининг 2022 йил учун давлат бюджети юзасидан эълон қилган хулосасига кўра, бюджет тизимининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш ҳамда давлат ташқи қарзи ҳажмининг ўсиш суръатларини секинлаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:
     Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзи қолдиғининг миқдори жорий йил ялпи ички маҳсулотига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги;
     2022 йил давомида Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида ички ва ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган соф ҳажми 4,5 млрд АҚШ доллари, шундан давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун – 2 млрд АҚШ доллари, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун – 2,5 млрд АҚШ доллари миқдорида жалб қилиниши лимити ўрнатилмоқда;
2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми – 6 трлн сўм миқдорида бўлиши;
2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг юқори чегараси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,5 фоиз миқдорида белгиланмоқда.
     Аввалроқ, «Ўзбекистоннинг ташқи қарзи» мавзусида очиқ мулоқот шаклидаги матбуот анжуманида Молия вазири Тимур Ишметов жорий йил учун ташқи қарз олиш лимити 5 миллиард доллар қилиб белгиланганини айтиб ўтганди.
Манба: kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.