(O´zbek) Россия компанияси Тошкент метросини ривожлантиришга ёрдам беради

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзаро ҳамкорлик меморандуми инфратузилма, ҳаракатланувчи таркиб ва йўловчи ташиш соҳалари қамраб олган. Тошкент метрополитени ва Россиянинг “Трансмашхолдинг” компанияси ўзар ҳамкорлик меморандуми имзолашди.
     “Трансмашхолдинг” АЖ ҳамда “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси Тошкент шаҳрининг метрополитенини ривожлантириш концепцияси билан боғлиқ меморандум имзолашди.
     Шартноманинг имзоланиши Тошкент метрополитенини инфратузилмасини, ҳаракатланувчи таркибни янгилаш. Жараёнларни бошқаришда рақамли технологияларни жорий этиш, хавфсизлик жараёнларини такомиллаштиришни назарда тутади.
    Ундан ташқари микропроцессорли бошқарув ва диспетчерлик тизимини жорий этиш ер усти йўловчи транспорт тизимини метрополтен билан уйғунлаштириш имконини беради. Шунингдек шаҳар яқинидаги ва шаҳар йўловчи транспорт тизимларини бирлаштириувчи транспорт хаблари яратилади.
     Амал қилиш муддати 2022 йилдан 2032 йилгача бўлган шартномани “Тошкент метрополитени” томонидан Раҳмаонбек Усмонов ҳамда ТМХ бош директори Кирилл Липа имзолашди.
     Айтиш жоизки “Трасмашхолдинг”нинг Компетенциялар маркази ва “Тошкент метрополитени” орасида ҳамкорлик 1977 йилда Ўзбекистон пойтахтидаги ер ости транспорти ишга тушган вақтидан бошлаб ўрнатилган. ТМХ дунёдаги энг йирик метро поезд ва вагонлари ишлаб чиқарувчи корхоналардан биридир. Унинг маҳсулоти дунёнинг 11 мамлакатида 19та шаҳар метрополитенларида хизмат кўрсатмоқда.
Манба: sputniknews.com

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.