(O´zbek) 2022-йил охиригача Ўзбекистон ташқи қарзи $30,4 млрдга йетиши прогноз қилинмоқда

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистоннинг Осиё тараққиёт банкидан $5 млрд, Хитойдан $4,2 млрд, Жаҳон банкидан $3,8 млрд, Япониядан $2,8 млрд, халқаро инвесторлардан $1,7 млрд, Жанубий Кореядан $1 млрд ва бошқа халқаро молиявий ташкилотлардан $1,8 млрд ташқи қарзи мавжуд.
     2022-йил охиригача давлат қарзи $33,5 млрд га йетиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан тақдим қилинган ва 2022-йил учун мўлжалланган бюджетномада келтириб ўтилган.
     Шундан $23,5 млрд Ўзбекистон номидан жалб қилинган, $6,9 млрд Ўзбекистон кафолатлаган ташқи қарз, $3,1 млрд еса давлат ички қарзи ҳисобланади.
     2022-йилда давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш (асосий қарз ва фоиз) харажатлари $1,9 млрд миқдорида, жумладан давлат буджети маблағлари ҳисобидан $0,7 млрд маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
     2021-йилнинг 1-июл ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Осиё тараққиёт банкидан $5 млрд, Хитойдан $4,2 млрд, Жаҳон банкидан $3,8 млрд, Япониядан $2,8 млрд, халқаро инвесторлардан $1,7 млрд, Жанубий Кореядан $1 млрд, Ислом тараққиёт банкидан $900 млн, Франсиядан $600 млн ва бошқа халқаро молиявий ташкилотлардан $1,8 млрд ташқи қарзи мавжуд.
     Сентябр ойининг ўрталарида Марказий банк Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 2021-йилнинг биринчи олти ойида $35,9 млрд ни ташкил етганлиги, йил бошидан буён у 6% га ёки $2 млрд га ўсганлиги ҳақида хабар берган еди.
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.