Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Бугун мамлакатимизда барча соҳаларда кузатилаётгани каби фармацевтика соҳасида ҳам юқори ўсиш суръатлари таъминланиб, маҳаллий хом ашёдан жаҳон стандартлари даражасидаги дори воситалари тайёрланмоқда. Албатта, соҳадаги янгиланишлар негизида Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар, қатор қарор ва фармонлар амалиётга татбиқ этилаётгани каби зарурий омиллар ётибди.
Жумладан, юртимизда сўнгги йилларда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқариш тизимини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди, маҳаллий фармацевтика тармоғини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.
Соҳадаги биргина божхонага доир енгилликлар ҳам киши диққатини жалб этмай қолмайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1008-сонли қарорига асосан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, шунингдек, лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан, дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхати тасдиқланиб, 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан озод қилинди. Соҳадаги амалга оширилган яна бир муҳим қадамлардан бири – бу фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолияти ташкил қилингани.
Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолияти
Республикамизнинг фармацевтика тармоғини ривожлантиришга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини изчиллик билан амалга ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни соҳага фаол жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, доривор ўсимликлар хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида республикамиз ҳудудларида фармацевтика эркин иқтисодий зоналар ташкил этилган. Бугунги кунда республикамиз бўйича ана шундай эркин иқтисодий зоналардан 6 таси самарали фаолият юритмоқда.
● Мазкур фармацевтика эркин иқтисодий зоналарининг асосий вазифалари қуйи доривор ўсимликлар хомашёсини ўзига хос табиий шароитларда етиштириш ва кейинчалик қайта ишлаш борасида Андижон, Жиззах, Наманган, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
● юқори қўшилган қийматли замонавий фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқаришни, биринчи навбатда белгиланган тартибда ташкил этилган плантацияларда етиштирилган доривор моддалар (субстанциялар) ҳамда доривор ўсимликлар хомашёси негизида ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш;
● республикамизнинг фармацевтика соҳасини ривожлантиришга, дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга, маҳаллий дори-дармон воситалари бозорини ўзимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли препаратлар билан тўлдиришга кенг имконият яратиш;
Дилшод АКБАРОВ,
фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари