(O´zbek) 2021 йилда жами 9,8 трлн сўмга яқин ипотека кредитлари ажратилган

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2021 йилда тижорат банклари томонидан 59,5 мингдан зиёд фуқарога қарийб 9,8 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Охирги 5 йилда эса аҳолига жами 35,6 трлн сўм миқдорида шу турдаги кредитлар берилган. Шунингдек, ипотека кредитлари қолдиғи 35,8 трлн сўмга етган.
     2021 йилда тижорат банклари томонидан 59 570 нафар фуқарога қарийб 9,8 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 700 млрд сўмга кўпроқ ҳисобланади. Бу Марказий банкнинг 2021 йилда ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумотида акс эттирилган.
     Маълумотларга кўра, охирги 5 йилда тижорат банклари томонидан жами 35,6 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилган. Йиллар ҳисобида эса кўрсаткичлар қуйидагича:
     2020 йилда — 9,1 трлн сўм;
     2019 йилда — 7,9 трлн сўм;
     2018 йилда — 4,8 трлн сўм;
     2017 йилда — 4 трлн сўм.
     Шунингдек, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, ипотека кредитлари қолдиғи 35,8 трлн сўмга етган.
     Ҳудудлар кесимида энг кўп кредит Тошкент шаҳри (2,67 трлн сўм), Самарқанд (883,6 млрд. сўм), Андижон (780,8 млрд. сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Энг кам ипотека кредитлари эса Жиззах (252,6 млрд сўм) ва Сирдарё вилоятида (259,7 млрд сўм) ажратилган.
     Ажратилган кредитларнинг 7,35 трлн сўми ёки 78 фоизи бирламчи бозордаги уйларга, 2,44 трлн сўми ёки 22 фоизи иккиламчи бозордаги уйлар учун йўналтирилган. Ушбу кредитларнинг 42 фоизи хотин-қизлар ҳисобига тўғри келади.
     2021 йилда ажратилган ипотека кредитларининг молиялаштириш манбалари орасида асосий улуш Молия вазирлиги маблағлари (6,97 трлн сўм) ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари (1,96 трлн сўм) ҳамда банкларнинг ўз маблағлари (867,1 млрд сўм) ҳам молиялаштириш манбалари сифатида кўрсатиб ўтилган.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.