Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон 2021 йил давомида 18 та давлатга ипак ва ипак маҳсулоти экспорт қилди.
Маълум қилинишича, 18 та давлатга қилинган экспорт қиймати 87,5 миллион долларни ташкил қилган. Маҳсулот экспорти 2020 йил билан солиштирилганда 12,4 миллион долларга ошган.
Шунингдек, қуйида 2021 йилда Ўзбекистон энг кўп ипак ва ипак маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинган (долларда):
- Хитой — 38 миллион;
- Қирғизистон — 16,2 миллион;
- Тожикистон — 12,6 миллион;
- Вьетнам — 8,7 миллион;
- Эрон — 6,7 миллион;
- БАА — 1,8 миллион;
- Ҳиндистон — 1,7 миллион;
- Корея — 897 минг;
- Афғонистон — 340 минг;
- Туркманистон — 265 минг;
- Туркия — 131 минг;
- Покистон — 66 минг;
- Қозоғистон — 20 минг;
- Россия — 17 минг;
- Франция — 4,2 минг.
Аввалроқ Ўзбекистонда 10 ойда режадан ортиқ ипак маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.