(O´zbek) Тожикистон кўмирни асосан Афғонистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга экспорт қилди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2021 йилда Тожикистон кўмир экспортини қарийб 10 баробарга оширди, деб маълум қилди Экспорт агентлиги раҳбари Шавкат Бобозода.
     Унга кўра, қўшни давлатларга қарийб 30 минг тонна кўмир экспорт қилинди.
     “Тожикистон кўмири асосан Афғонистон, Покистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга экспорт қилинди. Асосий қисм Афғонистонга тўғри келади”, – деди агентлик раиси.
     Бобозода “Экспортнинг янги йўналиши” катта истиқболга эга эканлигини ва келгусида экспорт суръатларини ошириш режалаштирилганлигини қўшимча қилди.
     Мамлакатда кўмир қазиб олишга келсак, статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг 11 ойида бу кўрсаткич 1,9 млн тоннадан ортиқни ташкил қилди.
     Тожикистон ташқи савдо айланмаси 2021 йилда 6,3 млрд $дан ортиқни ташкил қилди.
     Бу 2020 йилга нисбатан 39,5 %га ёки 1,8 млрд $га кўпдир.
Манба: sputniknews-uz.com

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.