(O´zbek) Ўзбекистонда уран қазиб олиш бўйича янги стандартдаги масъулиятли лойиҳа

2/2025

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

 
     Сўнгги йилларда жаҳон энергетика баланси тез суръатлар билан ўзгариб бормоқда. Ишончли кам углеродли энергия манбаларини излаётган мамлакатлар тобора кўпроқ атом саноатига, яъни уранга мурожаат қил­моқда. Шу аснода бой хомашё базаси ва ўсиб бораётган саноат салоҳиятига эга Ўзбекистон халқаро ишончнинг янги босқичига кўтарилмоқда. Бу жараённинг асосий иштирокчиларидан бири «Nurlikum Mining» компанияси бўлиб, у нафақат конларни ўзлаштирмоқда, балки янги саноат стандартини – технологик жиҳатдан илғор, экологик масъулиятли ва ижтимоий йўналти­рилган стандартни шакллантирмоқда.
     Қўшма корхона 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда «in-situ leaching» – ер остида танлаб эритиш технологияси ва кам углеродли уран ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи бўлган Франциянинг «Orano Mining» компанияси томонидан ташкил этилган.
 
Лойиҳага ишончни мустаҳкамловчи стратегик шериклик
 
     2024 йилда «Nurlikum Mining» ўз ривожланишининг муҳим босқичига кирди – дунёдаги энг йирик ва нуфузли савдо-саноат холдингларидан бири бўлган Япониянинг «ITOCHU» корпорацияси Ўзбекистон-Франция қўш­ма корхонасига қўшилди. Бу соҳа учун сигнал бўлди: лойиҳа бошқарув, экология, барқарорлик ва шаффофлик бўйича юқори халқаро талабларга жавоб беради. Умуман олганда, мамлакатимиз учун бундай миқёсдаги ҳамкорнинг иштироки капитал оқимидан кўра кўпроқ маънони англатади. Бу мамлакатнинг масъулиятли бош­қарув тамойиллари, очиқ маълумотлар ва барқарор инфратузилмага эга замонавий уран қазиб олиш саноатини шакллантириш сари ишонч билан бораётганининг эътирофидир. Компания соҳадаги энг шаффоф ва инновацион лойиҳалардан бири сифатида ўз мавқеини жадал мустаҳкамламоқда ва уран қазиб олиш хавфсиз, экологик тоза ва жамият учун максимал даражада очиқ бўлиши мумкинлигини намойиш этмоқда.
     «Nurlikum Mining» Ўзбекистон уран саноатининг энг шаффоф, инновацион ва ижтимоий масъулиятли иштирокчиларидан бири сифатида ўз мавқеини жадал мус­таҳкамламоқда. Компания замонавий технологиялар, халқаро стандартлар ва манфаатдор томонлар олдидаги чуқур ижтимоий масъулиятни бирлаштирган бар­қарор ишлаб чи­қариш моделини шакллантирмоқда.
 
Ҳудуднинг геологик салоҳияти
 
     2020 йилдан бери «Nurlikum Mining» уран ресурслари нуқтаи назаридан стратегик ва жуда истиқболли ҳисобланган Томди туманида геологик қидирув ишларини олиб бормоқда. Айни пайтда ушбу туман ҳудудида уран қазиб олиш билан «Навоийуран» давлат корхонаси шуғулланади. У «Nurlikum Mining» компанияси таъсисчиларидан бири бўлиб, компаниянинг оператив бошқарувини амалга оширади.
     «Nurlikum Mining» балансига 5000 тоннага яқин аниқланган ва тасдиқланган уран захиралари – Жонгелди кони топширилди ва шимолий Жонгелди майдонининг прогноз ресурсларини аниқлаштириш мақсадида геологик ишлар давом эттирилмоқда. Жанубий Жонгелди майдони захираларини ўзлаштириш қудуқли ер остида танлаб эритиш усули билан амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу технология юқори му­ҳандислик кўникмаларини талаб қилади, аммо атроф-муҳитга минимал таъсир кўрсатади. Бу эса уни дунёдаги уран қазиб олишнинг энг экологик тоза усулларидан бирига айлантиради.
 
Масъулиятли ишлаб чиқариш – стратегиянинг пойдевори
 
     Бутун дунёда энергетика компаниялари ва уларнинг инвесторлари уран қаерда ва қандай ишлаб чиқарилган, деган саволни кўпроқ беришмоқда. «Nurlikum Mining» Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб корпоратив ижтимоий масъулият моделини ўз стратегиясига киритди, бунда халқаро экологик ва ижтимоий талабларни бажариш расмиятчилик эмас, балки операцион стратегия­нинг бир қисмидир.
Компания барқарорликнинг бешта асосий йўналишини изчил ривожлантирмоқда:
     ● меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсиз­лиги;
     ● атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва биохилма-хилликни сақлаш;
     ● замонавий технологиялар ва рақамли тизимларни жорий этиш;
     ● малакали кадрлар тайёрлаш;
     ● маҳаллий аҳоли ва давлат тузилмалари билан шаффоф ҳамкорлик.
 
Хавфсизлик – қоидалар мажмуи эмас, балки маданият
 
     Маълумки, уран саноатида хавфсизлик компаниянинг етуклик кўрсаткичидир. Бу борада компания «Safety – first» – «ишдаги хавфсизлик – биринчи ўринда» тамойили асосида ишлайди. Йиллар давомида лойиҳа меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларсиз бир ярим миллион киши-соат ишлади. Бу камдан-кам ҳолларда эришиладиган натижа ва саноат стандарти ҳисобланади. Бу эса ўрнатилган интизом, мунтазам тренинглар ва аниқ тартиб-қоидалар натижасидир.
     «Nurlikum Mining» компаниясида бир қатор халқаро стандартлар жорий этилди:
     ● Safety culture enhancement – Ишлаб чиқаришда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш.
     ● JRA (Job Risk Assessment) – ходимлар ва пуд­ратчиларнинг ўзлари томонидан ўтказиладиган хавф таҳ­лили.
     ● ЛОТО (Lockout/Tagout) – ускуна ёки энергия манбасини муҳрлаш ва қулфлаш.
     Ҳар бир потенциал хавфли вазият ҳақиқий ҳодиса каби синчковлик билан кўриб чиқилади. Тизимли хатоларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган сабаблар таҳ­лил қилинади, процедураларни мажбурий равишда тузатиш, ходимларни ўқитиш амалга оширилади. Хавфсизлик маданияти айнан шундай механизмлар орқали шаклланиши шубҳасиз.
 
 
Хасан ИСМОИЛОВ, «Nurlikum Mining» Ўзбекистон-Франция кўшма қорхонаси Бош директори
 
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

  • AFFICHE

  • PR

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    1, Alay Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.