(O´zbek) Yurt obodligiga hissa qo‘shayotgan fermer

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     – Хўжалигимиз пахта ва ғалла етиштиришда тумандаги энг илғор фер­мер хўжаликларидан бири ҳисоб­ланади, – дейди Мингбулоқ тумани­даги «Бахтиёр Абдусаломович» фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Қо­диров мухбиримиз Анваржон Қоби­лов билан бўлган суҳбатда.

     Суҳбатдошимизнинг таъкидлашича, илғор технологиялардан самарали фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказиш ҳамда ишлаб чиқаришга янгиликларни жорий қилиш орқали сўнгги уч йилда ҳосилдорлик пахтачиликда 9, ғаллачиликда эса 14 центнерга ошган. Агар биз, 2013–2015 йилларда эришилган натижаларга аҳамият қа­ратадиган бўлсак, унда 125,1 гектар майдонга чигит экилиб, режада белгиланган 35 центнер ўрнига ўртача 39,5 центнердан пахта ҳосили етиш­тирилганига гувоҳ бўламиз. Натижада жами 483,2 тонна юқори сифатли пахта етиштирилиб, йиллик режа 115 фоизга бажарилган.

     Бахтиёр Қодировнинг ўз меҳнати­дан фахрланиб айтган сўзлари ҳар қандай кишини тўлқинлантиради. Бу каби ютуқларни кузатиб, мамлакатимизда фермер хўжаликларини ри­вожлантириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қара­тилаётган алоҳида эътибор, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган изчил чора-тадбирлар туфайли фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчисига айланганига яна бир бор ишонч ҳосил қилиш мумкин.

     – Кўриниб турибдики, бугун қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ис­ло­ҳотлар, жумладан, фермер хў­жаликларида амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижалардан ҳар қанча фахрланса ар­зийди. Шу билан бирга, Сиз раҳбарлик қилаётган хўжаликда яна қандай қўшимча чора-тадбирларни алоҳида эътироф этиш мумкин?

     – Ери унумдор, ҳосилдорлиги юқо­ри, ўсиш ҳамда ривожланиш кўрсаткичлари бошқаларнинг ҳавасини кел­тираётган мазкур хўжаликни 2006 йил­дан буён бошқариб келаман. Шахсан мен шунга амин бўлдимки, бугунги фермер нафақат деҳқончилик маданияти, балки қиш­лоқ хўжалиги соҳа­сида илм-фан ютуқларидан хабардор бўлиши, замонавий ишлаб чиқа­рувчи сифатида ҳам фаолиятини кенгайтириши кераклигини замоннинг ўзи талаб қил­моқда. Иқтисо­ди­ётимизнинг аграр секторида амалга оширилаётган туб ис­лоҳотлар, юз бераётган таркибий сифат ўзга­риш­­лари, яратилаётган қу­лайликлар ва соғлом иқ­тисодий му­ҳит самараси ўлароқ, мамлакати­мизда ўрта синф вакиллари шаклланиб, улар ўз мулк­ларига эгалик қилиб эр­кин фаолият юритиш­моқда.

     Демак, бундан фермер хўжалик­лари мисолида ер ўз эгасини топганлигини англаш мумкин. Энг муҳи­ми, фермер хўжаликлари фаолиятининг ривожланиши ишсизликнинг олдини олишда муҳим омил бўлиб хизмат қил­моқда. Масалан, биргина хўжали­гимиз мисолида оладиган бўлсак, бу ерда 50 нафар ишчи-ходим доимий иш билан таъминланган. Биргина 2013–2015 йилларда 17 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчилари ишга жойлаштирилди. Шуни ҳам айтиш ло­зимки, хўжаликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш­га ҳам асо­сий эътиборни қаратиб, олинаётган даромадлар ҳисобидан «МТЗ-80» ру­сумли чопиқ трактори, «ТТЗ» транс­порт трактори, «Puma» русумидаги ҳайдов трактори, «ОВХ», 2 та тиркама ҳамда битта сеялка, битта чизел мос­ламаси, НРУ, юқори унумли техника учун беш корпусли омоч ҳамда киркопка сотиб олинган. Бунинг натижасида маҳсулотларни етиштиришда четдан техника жалб этилишига бар­ҳам берилиб, техника хизмати учун сарфланадиган катта миқ­дор­даги хў­жалик маблағи иқти­сод қилини­шига эришилмоқда.

     – Ҳақиқатан ҳам, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар фермерларнинг меҳнатга бўлган муносабатини, дунёқарашини бу­тунлай ўзгартириб юборди. Мана шу ўзгаришларнинг фаолия­тингизда тутган аҳамияти ҳа­қида ҳам тўхталиб ўтсангиз?

     – Маълумки, вилоятимиз иқтисо­диётининг барқарор ривожланишида ҳамда унинг ялпи ҳудудий маҳсу­лотдаги улушини орттиришда қишлоқ хўжалиги тармоғи ҳам муҳим аҳами­ятга эга. Шундай экан, соҳани ривож­лантириш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда қулай муҳит, мукаммал ҳуқуқий ва иқтисодий асослар, берилаётган енгиллик ва имтиёзларлардан ўз ўрнида унумли фойдаланишимиз даркор. Айтайлик, бизга бириктирилган ерларнинг мелиоратив ҳола­тини яхшилаш, соҳа тармоқ­ларини техник ва технологик жиҳат­дан янгилаш ҳамда уларни ишлаб чи­қариш­га самарали жалб этиш натижасида 2013–2015 йилларда кетма-кет 117,3 гектар майдонга ғалла экилиб, гектаридан ўртача 60 центнердан 700–729 тоннадан зиёд юқори сифатли ғалла йиғиб олинди. Давлатга 453 тоннадан ортиғи сотилиб, режа 122 фоизга уддаланди. Жорий йилда ҳам пахта ва ғалладан юқори ҳосил олиш мақ­садида, ғўза ва ғалла парваришида фан-техника ютуқлари, илғор тажрибалар ишга солинмоқда.

     Эртанги мўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун мавжуд ресурслардан самарали фойдаланилмоқда. Бу борада пахта ва ғалла майдонларидаги ҳар бир ўқариқлар бошига қа­зилган ҳосил чуқурлари 10–15 тоннадан маҳаллий ўғитлар билан тўлдирилиб, фекал билан суғоришга ало­ҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, давлат томонидан берилаётган минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш ма­те­риалларидан тежамкорлик билан фойдаланиш йўлга қўйилган. Пахта­чиликда ўзига хос услуб яратиш мақ­садида хўжалигимизда вегетация дав­рида ғўза қатор ораларини юмшатишда чизел-мос­ламага қўшимча ра­вишда амиакли селитра суви билан ўғитлашни жорий қилдик. Амиакли селитра ғўза қато­ридан 15 см. узоқ­ликка қуйилиб, ўсим­ликнинг осон озиқ­ланишига шароит яратади ҳамда техника билан икки марта ўрнига бир марта комплекс ишлов берилади. Бунинг натижасида ҳар гектар пахта май­донидан 7 литрдан ёқилғи тежаб қо­линишига эришилмоқда. Бундан таш­қари, ғўза қатор орасига суспензия се­пишда ҳам ўзига хос услуб яратил­ган. Бугунги кундаги белгиланган меъёрлар бўйича ўргамчаккана ва бошқа зараркунандаларга қарши гектарига 50 килограммдан олтингугурт кукуни сепилиши кўзда тутил­ган.

     Шу ўринда яна бир жиҳат хусусида тўхталиб ўтишни жоиз деб биламан, яъни, ўзим яратган услубга кў­ра, «ОВХ» пуркагичнинг тепа қис­мига 70 килограммли идиш ўрнатиб, унга кичик электр двигатель жойлаштирилди. Ғўза қатор орасига суспен­зия сепиш даврида ўрнатилган идишга олтингугурт кукуни солиниб, электр двигатели ёрдамида ҳар гектар ерга беш килограммдан олтингугурт кукуни суспензия билан биргаликда сепилиши йўлга қўйилди. Натижада, ҳар гектар ердан 45 килограммдан олтингугурт кукуни ҳам­да гектаридан уч литрдан ёнилғи иқтисод қилишга муваффақ бўляпмиз. Бундан ташқари, 2010 йилдан бошлаб ғўза уруғчилиги билан шу­ғул­ланиб, ҳар йили давлатга шартнома асосида уруғлик пахта етиштириб беряпмиз.

     – Ҳеч кимга сир эмас, жадал суръатлар билан ривожланаётган хусусий тадбиркорликка ва фермерлик ҳаракатига ҳукума­тимиз томонидан эътибор юқо­ри бўлаётган бугунги кунда фермерлар олдида ижтимоий-сиёсий фаолликни ошириш, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларни юксалтириш, янги технологиялар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш ҳамда қишлоққа саноатни олиб кириш масалаларида ҳам Сизнинг фикрингизни бил­моқчи эдик?

     – Фермерлар ва фермер хўжалик­ларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ҳар то­монлама қўллаб-қувватлаш, ташаббус ҳамда ғояларини рўёбга чи­қа­ришига кенг кўламли аҳамият қа­ратилаётгани боис жамиятимизда ян­гича фикрлайдиган, ижтимоий масъ­улиятни ҳис қиладиган, ватан равнақига муносиб ҳисса қўша оладиган янги давр одамлари, янги куч пайдо бўлди. Бу ҳолат эса асосий мақсадларни рўёбга чиқа­ришга хизмат қилмоқда.

Мақоланинг давоми

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.