(O´zbek) Xalqaro andozalarga intilayotgan korxona

5/2016

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ишлаб чиқарувчилар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, жорий этилаётган имтиёзлар ва пре­ференциялар муваффа­қиятли фаолият юритишга интилаётган хусусий корхоналар, тадбиркорлик субъектлари учун ниҳоятда қўл келмоқда. Буни узлуксиз тарзда модернизация жараёни кечаётган «Қў­қон­спирт» акциядорлик жамияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
     Барча шароитлар яратилиб, замонавий дастгоҳлар билан жиҳозлан­ган корхонада ишлаб чиқарилаётган сифати юқори ҳамда тиббиёт нуқтаи-назаридан халқаро талабларга мослиги билан ажралиб турадиган маҳ­су­лотлар харидорларга манзур. Бу эса, ўз навбатида, корхонадаги ишлаб чи­қариш ҳажмини кўпайтириш ҳам­да сифатини янада яхшилаш имкониятини оширмоқда. Тар­моқларнинг таркибий тузилишини ўзгартириш, модернизациялашни такомиллаштириш ва ислоҳотларни чуқурлашти­ришда босқичма-босқич амалга оши­рилаётган ишлар корхона ривожида муҳим роль ўйнамоқда. Қолаверса, юртимизда қулай ва жо­зибадор сармоявий муҳит яратилиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти тизимли равишда қўллаб-қувват­ланаётгани, уларнинг рақобатбар­дошлигини оши­ришга устувор йўналиш сифатида қа­ралаётганлиги ҳам муҳим аҳамият касб эт­моқда.
     Қувонарлиси, амалга оширилаётган мана шундай ислоҳотлар корхона ютуқларида, унинг иқтисодий да­ражаси юксалишида намоён бўлмоқ­да. Ҳудудга саноатни олиб кириш, си­фатли маҳсулот билан ички бозорни таъминлаш, экспорт ҳажмини кўпай­тириш, муқим иш жойлари яратишда ҳам мазкур корхонанинг иштироки сезиларли даражада бўлмоқда. Ай­ниқса, истиқболли лойиҳалар тат­биқ этилаётгани, замонавий технология­лар асосида мамлакатимиздаги хом­ашё манбаларидан оқилона фойда­ланиб, юқори қўшимча қиймат яра­тилаётгани ҳамда сифатли маҳ­сулот ишлаб чиқаришга эришилаётгани ҳам корхона ривожланишига янада жадаллик бахш этаяпти.
     Ушбу акциядорлик жамияти 1995 йилда қайта ихтисослаштирилгач, унинг биринчи навбати ишга туширилиб, ишлаб чиқариш қуввати йилига 1642,8 минг декалитрни ташкил қилди. «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти қўллаб-қувватланаётгани сабабли, фаолияти тобора кенгайиб, иқтисодий самарадорликка эришаётган бизнес субъектларидан бирига айланди. Кўриниб турибдики, мана шу зайлда ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича кўрилган чоралар самараси маҳсулот тури, сифати ва ҳажмининг ортишида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топди.
     «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти фаолиятининг аҳамиятли жи­ҳати шундаки, бу ерда асосан маҳал­лий хомашёдан маҳсулот ишлаб чи­қарилмоқда, шунга қарамай уларнинг сифати юқори, нархи эса нисбатан арзон. Маҳсулотнинг арзонлиги, ра­қобатбардошлиги корхона фаолиятининг тобора кенгайиб боришига хизмат қилмоқда. Ўтган вақт ичида мазкур жамият ишлаб чиқариш фаолиятида катта тажриба орттиришга муваффақ бўлди. Шу боис, 2000 йилда корхонанинг иккинчи нав­бати ишга туширилиб, озуқа этил спирти ишлаб чиқариш 821,4 минг декалитрни, жами йиллик куввати 2464,2 минг де­калитрни ташкил этди. Бу, ўз навба­тида, корхона даромадларини ошириб, янги иш ўринлари яратилишига ижобий таъсир кўрсатди.
     Корхонада ходимларнинг самарали меҳнат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётга­ни, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қув­ватланаётгани ҳам ўзига хос ютуқлар омили бўлмоқда. Бу эса, корхона иш­чи жамоаси ўз меҳнат самарасидан баҳраманд бўлиб, кўтаринки кайфиятда самарали меҳнат қилишини таъ­минламоқда. Бу ерда ҳар бир ишчига ўз вазифасини бажаришига қараб ҳақ тўланади. Улар қанча унумли иш­ласа, корхонанинг даромадлари шунча ортишини, пировардида ўзларининг ҳам меҳнат ҳақлари янада кўп­роқ бўлишини яхши англашади.
     Меҳнат жамоаси бозор талабларини чуқур ўрганган ҳолда янгича кў­ринишга эга, экологик тоза маҳсулот тайёрлаш бўйича тинмай из­ланяпти. Бунинг натижасида хомашёларга бўл­ган эҳтиёжни маҳал­лий маҳсулотлар ҳисобига қондириш масаласи ижобий ҳал этилмоқда. Ай­ниқса, ҳозирги кунда ишлаб чиқа­ришни диверсификация қилиш, соф фойдани кў­пайтириш, янги иш ўрин­лари яратиш бўйича «Қўқон­спирт» акциядорлик жамияти буғдойни чу­қур қайта ишлаш лойиҳаси устида иш олиб бормоқ­да. Жумладан, Германиянинг «Flottweg SE», «VetterTec» ҳамда Чехиянинг «Zavkom internatio­nal» Sro компания­лари билан жами 11,4 млн евро миқ­доридаги шартномалар имзоланиб, ушбу инвестицион лойиҳани молия­лаштириш учун «Ўзсаноатқурилиш­банк» АТБга ҳуж­жатлар топширилди. Албатта, ушбу мақсад рўёбга чиқари­лиши натижасида мазкур соҳага миллий инновацион ишланмалар кенг миқёсда тат­биқ этилиши жадаллашаётгани намоён бўлади.
     Зеро, бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири инновацион ишланмаларни ҳаётга кўпроқ татбиқ этиш ҳисобланади. Бу эса, қай­та ишлаш тармоқларининг замонавий ускуналар билан жиҳозланиши маҳсулотлар турини мунтазам равишда янгилаб бориш, сифат даражасини янада яхшилаш имконини бе­ради. Халқаро андозалар талабларига тўла жавоб берадиган сифатли ва замонавий маҳсулотлар тайёрлаш кор­хонанинг юксалишида муҳим ўрин ту­тади. Мазкур жиҳатни чуқур ҳис эт­ган корхона жамоаси, биринчи нав­батда, талабчан харидорлар манфаатини ҳи­собга олади. Бу каби ишларнинг бар­часи юртимизда қўшим­ча иш ўрин­лари яратиш, рақобат­бар­дош маҳсу­лотлар тайёрлашга хизмат қил­моқда.
     Бундан ташқари, маҳсулот­лар сифатига тўғри баҳо бериш, бозорларни энг мақбул нархли маҳ­сулотлар билан тўл­дириш­да технологик янгилаш вазифаси муваффа­қиятли ҳал қи­лин­гани ижобий таъсир кўрсатмоқ­да. Хусусан, 2012–2015 йил­ларда Италиянинг «FrilIi Impianti s.r.i.» ҳам­да «MDT.ing» компа­ния­сидан технологик ли­ния­лар сотиб олиниб, спирт ишлаб чиқа­риш цехлари модернизация қилинди. Натижада, корхонанинг йил­лик ишлаб чиқариш қуввати 4015,0 минг даллни ташкил қилди.
     Шу билан бирга, «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти таркибида ме­валарни қайта ишлайдиган «Қўқон-консерва», текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Ба­рака файз импекс текстиль» ва қо­рамоллар боқишга мўлжалланган «Хавоқанд Қўқон» МЧЖлари фаолият кўрсатади. Мазкур акциядорлик жамиятида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бў­йича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижаларидан бу ерда замонавий инфратузилма яратилгани яққол акс этиб турибди. Шунинг­дек, жамият Ўзбекистон Олий лигасида қатнашаётган «Қўқон-1912» футбол клубининг таъсисчиси ҳисобланади.
     Ҳақиқатан ҳам, «Қўқонспирт» акциядорлик жамияти мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, аҳо­лининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, қишлоққа саноатни олиб кириш ва муқим иш жойларини яратиш жараёнларида фаол иштирок этмоқда.
 
 
Анваржон ҚОБИЛОВ,
«O‘zIA» мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.